Bujumbura
Бужумбура — Бурунди пойтахти. Танганика кўлининг шимолий соҳилида жойлашган порт шаҳар. Аҳолиси 236 минг киши (1990). Мамлакатнинг энг йирик шаҳри, савдотранспорт ва иқтисодий маркази.
Бужумбура | |
|---|---|
| шаҳар | |
| Мамлакат | Бурунди |
| Ҳукумат | |
| • Мер | Жиммй Ҳатунгимана |
| Асос солинган | 1871 |
| Аввалги номлари | Усумбура |
| Майдон | 127 км2 (49 кв ми) |
| Маркази баландлиги | 774 м |
| Иқлим тури | Тропик |
| Аҳолиси (2023) |
1 143 202 |
| Вақт минтақаси | УТC+2 |
Тарихи
Шаҳарга 1897-йилда асос солинган. 1922-йилдан Белгиянинг мандати остидаги, 1946—62 йилларда эса Белгиянинг васийлигидаги ҳудуднинг маъмурий маркази бўлган. 1962-йилдан мустақил Бурунди давлатининг пойтахти.
Саноат
Семент, пиво, пахта тозалаш заводлари, бир қанча тўқимачилик фабрикалари, ГЕС бор. Балиқ овлаш ва уни қайта ишлаш саноати ривожланган. Ҳунармандчиликда сопол буюмлари ишлаб чиқарилади. Мамлакатнинг деярли барча ташқи савдоси Бужумбура орқали олиб борилади. Четга кофе, пахта, тери хом ашёси, металл консентратлари ва бошқалар экспорт қилинади.
Транспорт
Муҳим транспорт йўллари тугуни. Шаҳар чеккасида халқаро аэропорт бор.
Таълим
Бужумбурада махсус ўқув юртлари, университет (1960-йилдан) мавжуд.

Манбалар
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Африка географияси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |