Букейийлар — ХИХ асрнинг бошларида Урал ва Волга дарёлари оралиғидаги даштларга кўчиб келиб, Букей Ўрдасини барпо қилган Кичик жуз қозоқларининг бир қисми. Букейий 1885 и. 237 минг киши бўлган. Улар адай, жаппас, бойбоқти, тана, берш, черкеш, маскар, иссиқ, эсонтемир, олача, қизил қурт, тоз, тама, кердери, тобин, ките каби қозоқ уруғлари вакилларидан иборат бўлиб, ХХ асрнинг 1-ярмида қозоқ халқи таркибига кирган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил