Bulat
Булат (форсча „пўлод“, „пўлат“) — таркибида темир ва углероддан бошқа элементлар деярли бўлмайдиган жуда қаттиқ эластик қуйма пўлат. Ўзига хос тузилишига эга, сирти „нақшли“ жилоланиб туради. Илгари Ҳиндистон, Ўрта Осиё, Эрон ва Сурияда (Дамашқ пўлати номи билан) тайёрланган; ундан, асосан, ғоят пишиқ ва ўткир тиғли қилич, ханжар ва бошқа буюмлар ясалган. Қадимда пўлат тайёрлаш усули сир сақланиб келинар эди. Унинг сирини рус металлурги П. Аносов (1799—1851) очган. Техникада Б. пўлати деб юритилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |