Булбул хотун (туркча: Бüлбüл Ҳатун; 1515-йилда Бурсада вафот этган) – усмонийлар султони Боязид ИИнинг канизаги, шаҳзода Аҳмад, Хунди султон ва эҳтимол, султноннинг бошқа болалари онаси.

Булбул хотун
Таваллуди номаълум
номаълум
Вафоти 1515-йил
Бурса, Усмонийлар давлати
Фуқаролиги Усмонийлар давлати
Турмуш ўртоғи Боязид ИИ
Болалари Шаҳзода Аҳмад, Хунди Султон

Ҳаёти

Булбулнинг ҳарамдаги ҳаёти ҳақида деярли ҳеч қандай маълумот йўқ. Турк тарихчиси Нежет Сакаўғлунинг ёзишича, у Боязид ИИнинг канизак хотинларидан бири ва икки фарзандининг онаси бўлган. У, шунингдек, Булбул номи усмонли тарихчиси Сурей Меҳмедбейнинг „Усмонлилар рўйхати“да қайд этилмагани, лекин унинг канизаклик мавқеи ҳарам китобларида қайд этилган отасининг исми „Абдуллоҳ“ билан кўрсатилганлигини таъкидлайди[1].

Булбул хотуннинг ўғли шаҳзода Аҳмад Амася ҳокими (санжоқбейи) бўлган ва у ерда давлат бошқарувида тажриба орттирган. Анъанага кўра, Булбул хотун ўғлига ҳамроҳ бўлган. Булбул меросхўрнинг онаси сифатида унинг ҳарамидаги масалаларни ҳал қилишдан ташқари, империянинг кўплаб ҳудудларида хайрия ишлари билан шуғулланган: Амасянинг Хотуния туманида у масжид, мактабхона, муҳтожлар учун ошхона ва фаввора; Бахши туманида муҳтожлар учун масжид ва ошхона, Бурсада мадраса қурдирган. 1509-йилда у ўз мулкини хайрия жамғармасига (вақф) ўтказди ва юқоридаги биноларнинг ишлашини таъминлашда маблағ ажратади[1][2].

1513-йилда Салим И Ёвуз тахтга ўтиргач, Булбул хотуннинг ўғлини қатл қилишни буюради ва унинг ўзи эса Бурсага сургун қилдирган, ўғли Муродия масжидида дафн қилинган[1][2]. Тўпқопи сарой музейи архивида унинг Султон Салимга ёзган ва „қулингиз Булбул хотун“ деб имзо чеккан хати бор. Булбул бу мактубида ўғлига мерос сифатида берилган маош ҳаммом ёки карвонсарой қуришга, ўғлининг мақбараси учун вақф қолдиришга етарли эмаслигини, фақатгина бу миқдор шаҳзода Аҳмаднинг бева қолган канизакларигагина етиши, шунинг учун у султон Мурод ИИ вақфи даромадининг бир қисмини ўғли хотирасига Қуръон ўқиш учун ажратишни сўраган[1].

Булбул хотун 1515-йилда Бурсада вафот этди ва Муродия масжидидаги ўғлининг ёнига дафн қилинган[1][2].

Болалари

Албатта, Булбулнинг фарзандлари Шазода Аҳмад ва Хунди Султон[1][3][2] бўлишгани аниқ.

Бундан ташқари, турк тарихчиси Чағатой Улучай Булбулнинг ўғли шаҳзода Маҳмуд ҳам бўлиши мумкинлигини тахмин қилади[4]. Олим Энтони Алдерсон Улучайга асосланиб, Боязид ИИнинг қизи Ойша Султон ҳам шаҳзода Аҳмад ёки шаҳзода Қўрқутнинг туғишган синглиси бўлганини ёзади; демак, Ойша ҳам Булбулнинг қизи бўлиши мумкин[5]. Алдерсон яна Улучайга таяниб, шаҳзода Маҳмуд ва Гавҳар Мулук Султоннинг туғишган опа-ука бўлганлигини, Маҳмуд Булбулнинг ўғли бўлган тақдирда Гавҳар Мулук ҳам унинг қизи эканлигини қайд қилади[6].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 Сакаоğлу 2015, с. 189.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Улуçай 1988, с. 44.
  3. ↑ Алдерсон 1956, табле ХХВИИИ.
  4. ↑ Улуçай 1988, с. 44 (нотеc 3).
  5. ↑ Алдерсон 1956, табле ХХВИИИ (нотеc 14).
  6. ↑ Алдерсон 1956, табле ХХВИИИ (нотеc 7).

Адабиётлар

  • Алдерсон Антҳонй Долпҳин. Тҳе Струcтуре оф тҳе Оттоман Дйнастй. Охфорд: Cларендон Пресс, 1956. 
  • Сакаоğлу, Неcдет. Бу мüлкüн кадıн султанларı: Вâлиде султанлар, ҳâтунлар, ҳасекилер, кадıнефендилер, султанефендилер. Оğлак Яйıнcıлıк, 2015. ИСБН 978-9-753-29623-6. 
  • Улуçай М. Çаğатай. Падиşаҳларıн кадıнларı ве кıзларı. Тüрк Тариҳ Куруму, 1988.