Булбулга бир гапим бор
„Булбулга бир гапим бор“ — ўзбек шоири Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб шеърий тўплам. 1987-йил Тошкент шаҳрида Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида чоп этилган[1]. 2014-йил „Шарқ“ нашриётида қайта чоп этилган[2].
| Муаллиф(лар) | Муҳаммад Юсуф |
|---|---|
| Тил | ўзбекча |
| Жанр(лар)и | шеърлар |
| Нашр этилган санаси | 1987 |
| Нашриёт | Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти |
| Саҳифалар сони | 73 |
„Булбулга бир гапим бор“ Юсуфнинг иккинчи шеърий тўплами бўлиб, Ойдин Ҳожиеванинг сўзларига кўра, шоир кенг китобхонга танилишида муҳим рол ўйнаган[3].
Шеърлар
„Булбулга бир гапим бор“ тўпламининг номи унга кириритилган „Нилуфар“ шеъридан олинган:[4]
Қўлим етмас бу гулга маним,
Қўлим етмас, нимасин айтай.
Бир гапим бор булбулга маним,
Уни йиғлаб-йиғлаб уйғотай.
Тўпламга: „Юрагим“, „Йигирманчи аср“, „Ота“, „Ўзбекнинг аёллари“, „Бригадир“, „Меҳмон“, „Савол“, „Бир кеча“, „Хирмондаги бола“, „Мўминжон“, „Синглимга мактублар“, „Эй, дил“, „Инсон“, „Нидо“, „Ўзим ёмон...“, „Унутиш (Шокирга)“, „Кумуш“, „Кўнгил йиғиси“, „Зебихон“, „Бобур“, „Тошкент“, „Тараққиёт“, „Темирлар нидоси“, „Қари қиз“, „Ювош ўғил“, „Ўғлимга айтмаган қўшиғим“, „Мадина“, „Муттаҳам“, „Лўттивозлар“, „Кинога кирмайман“, „Туғилган кунда“, „Содда тилак“, „Холмат акага“, „Яхши бола (Хайрулла Саъдиевга)“, „Жангчи-шоир мактуби“, „Кокилингни ким кесди“, „Адабиёт музейида“, „Нозим хикмат“, „Анжелика“, „Фозилжоннинг онаси“, „Мирзамурод деҳқоннинг невараларига айтганлари“ каби турли мавзулардаги шеърлар киритилган.
Манбалар
- ↑ Турсунова, Лобар (2023). „МУҲАММАД ЙУСУФ АСАРЛАРИДА АЛЛЙУЗИЙА, ИҚТИБОС ВА РЕМИНЕССЕНСИЙА СҲАКЛИДА ҚО'ЛЛАНГАН ИНТЕРТЕКСТЛАР ТАҲЛИЛИ“. Эдуcатионал Ресеарч ин Универсал Сcиэнcес. 2-жилд, № 5. 494–498-бет. ИССН 2181-3515. Қаралди: 29-ноябр 2025-йил.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ Бозорова, Гулчеҳра; Ахмедова, Хуршида (2024). „Тҳе Усе оф тҳе Эпитҳет ин Муҳаммад Юсуф'с Wоркс“. Америcан Жоурнал оф Эдуcатион анд Эвалуатион Студиэс. 1-жилд, № 9. 198–200-бет. ИССН 2997-9439.
- ↑ „“Тушларида Муҳаммад ака қизлардан хабар олинг деган экан...” Шеърларидек самимий, содда шоир Муҳаммад Юсуфни бирга хотирлаймиз“. Даракчи (26-апрел 2022-йил). Қаралди: 29-ноябр 2025-йил.
- ↑ „Булбулга бир гапим бор“. Унилибрарй. Қаралди: 29-ноябр 2025-йил.[сайт ишламайди]
Ҳаволалар
| Китобга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |