Булбулзорсой — Самарқанд вилоятидаги сой, Омонқўтонсойнинг ўнг ирмоғи. Тахтақорача довонининг шарқидан, 1300 м баландликдан бошланади. Узунлиги 7 км, сув сарфи 50—70 л/сек. Булбулзорсой, асосан, булоқ сувлари, қор ва ёмғир сувларидан тўйинади. Булбулзорсой ҳавзасида акация, қарағай дарахтлари ўсади, бодомзор, ўрикзор, ёнғоқзорлар бор. Булбулзорсой водийсида булбул, ёввойи каптар, каклик кўп.[1]

Булбулзорсой
Bulbulzorsoy quyi oqimida
Булбулзорсой қуйи оқимида


Давлат

Манбалар

  1. ↑ "Булбулзорсой" ЎзМЕ. Б-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил