Bulent Rauf
Булент Рауф (1911-йил, Истанбулда туғилган – 1987-йил, Чишолме Ҳоусе, Робертон, Шотландия чегараларида вафот этган) – турк-инглиз таржимони ва ёзувчи. 1945-йилдан 1960-йилларнинг бошигача Миср қироли Фарукнинг синглиси малика Файза билан турмуш қурган ва биргаликда ҳаёт кечирган.
Булент Рауф
| |
|---|---|
| Туғилган | 1911 |
| Ўлган | 1987 (75–76 ёш) |
| Рафиқаси | Мисрнинг Файза маликаси
|
Булент Рауф ҳаётининг кўп йилларини исломий „барча мавжудотнинг ягона Мутлақ Бирлиги“ (тавҳид) консепсиясини ўрганишга бағишлаган. Британиялик мистик ва ёзувчи Решад Феилд ўзининг машҳур „Охирги тўсиқ“ (Тҳе Ласт Барриэр) китобида уни „Ҳамид“ номи билан тасвирлаб, уни ўзининг „устоз“и деб билган. Бироқ, Булент Рауф исломий нуқтаи назарни таъкидлаб, Муҳаммадни охирги пайғамбар деб билган ва ҳар бир инсон ўз ҳаёти томонидан тўғридан-тўғри ўргатилишини, воситачисиз таълим олишини яъний ҳар бир инсоннинг ҳаёти ўзи учун сабоқ ва ўргатилгаб таълим бу нарсаларни олишда ҳеч кимнинг фаолияти керак эмас деб таъкидлаган. Рауфнинг асосий адабий иши Ибн Арабийнинг „Фусус ал-Ҳикам“ (Донолик безаклари) асарининг тўлиқ инглиз тилига таржимаси бўлиб, у Исмоилга тегишли бўлган тўрт жилдлик китоб бўлиб Усмонли шарҳини ҳам ўз ичига олган ва уни чиройли тарзда баён қилиб берган.
Булент Рауф 1975-йилда Шотландиядаги Бешара Эсотерик Таълим Мактабини ташкил этишда муҳим ўрин тутган ва ташкил этувчилар орасида биринчилардан бўлган. 1975-йилдан ўлимигача Чишолме ва Туркияда яшаган ва вақтининг қолган қисмини Туркия шаҳри билан боғлаган ва ўша давр мобайнида мактаб маслаҳатчиси бўлиб фаолият олиб бориб таълим олувчиларга кўп фойдаси теккан.
Булент Рауф сўфий тасаввуфчи Ибн Арабий ижодини тарғиб қилишга бағишланган Муҳйиддин Ибн Арабий жамиятининг биринчи президенти бўлиб фаолият олиб борган ва унинг асарларини таржима қилиш ва нашр этишни рағбатлантирган шахс ҳисобланади. Рауф 1987-йил вафотигача жамиятга раҳбарлик қилган.
2012-йилда суратга олинган „Ин Сеарч оф Оил анд Санд“ ҳужжатли филми Булент Рауфнинг Миср қироллик оиласи аъзолари ва уларнинг дўстлари билан бирга „Оил анд Санд“ номли ҳаваскор филмини яратиши ҳақида ҳикоя қилади. Ушбу филм 1952-йилги Миср инқилобидан бир неча ҳафта олдин суратга олинган[1].
Манбалар
- ↑ „'Оил анд Санд' Эгйпт'с пре-cоуп роял ҳоме мовиэ“. неwс.cом.ау. АФП (2012-йил 18-октябр). 2014-йил 31-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 31-декабр.
Адабиётлар
- Аддрессес ИСБН 0-904975-12-6
- Аддрессес ИИ ИСБН 0-904975-30-4
- Исмаил Ҳакки Бурсеви’с Транслатион оф анд Cомментарй он Фусус ал-Ҳикам бй Муҳйиддин Ибн 'Араби Фоур волумес (ИСБН 0-9509527-1-0 этc.)
- Тҳе Кернел оф тҳе Кернел ИСБН 0-904975-08-8
- Тҳе Ласт Султанс ИСБН 0-9525173-0-2