Булоқбоши тумани[1] - туман ҳудуди тоғ ва тоғ олди текисликларидан иборат. Иқлими кескин континентал. Январнинг ўртача ҳарорати — 3,5 °C, июлники 26 °C. Йилига 180–190 мм ёғии тушади. Вегетация даври 230 кун. Туман ҳудудидан Жанубий Фарғона канали, Аравонсой оқиб ўтади. Текисликлар бўз, қўнғир тупроқлар, адирлар қумтош, мергел, лёсс ва чақиртошлар билан қопланган. Ёввойи ўсимликлардан шўра, шувоқ, момақаймоқ. ялпиз, қамиш, бангидевона, янтоқ, отқулоқ, юлғун, ажриқ, қирқбўғин, ғумай, қуйпичан, қўйтикан усади. Эчкемар, қашқалдоқ, тошбақа, жайран, тулки, илон, калтакесак, типратикан; қушлардан каклик, бедана, лайлак, ёввойи ўрдак, сўфитўрғай, сассиқпопишак, қарға, зағизғон, майна, бойўғли, бургут ва бошқалар яшайди.

  1. ↑ „Wикипедия.уз“ (6 ноябр 2021 йил). Қаралди: 19.07.2022 йил.