Булуггин ибн Зирий Фотимий халифалар даврида Санҳажа берберларининг Ифриқия ноиби лавозимида хизмат қилган Зирийлар сулоласининг биринчи ҳукмдори. Тўлиқ исми Абулфутуҳ Сайфуддавла Булукин ибн Зирий ибн Манад ас-Санҳажий (арабча: أبو الفتوح سيف الدولة بلكين بن زيري بن مناد الصنهاجي‎‎; 984-йил 25-майда вафот этган). Булуггин ўзидан кейин ҳам минтақани бошқаришда давом этган сулолага асос солган[5][6].

Булуггин ибн Зирий
Мағриб амири

Жазоирнинг Касбаҳ тепалигидаги Булуггин ибн Зирий ҳайкали
Салтанат 972 — 984-йил 25-май[1]
Давомчиси Ал-Мансур ибн Булуггин
Туғилиши Титтери минтақаси (ҳозирги Жазоир)
Вафоти 984-йил 25-май
Сижилмаса[2] ёки Оуарекcен[3]
Фарзандлари Ал-Мансур ибн Булуггин
Ҳаммад ибн Булуггин
Ибраҳим ибн Булуггин
Яттуфат ибн Булуггин [4]
Тўлиқ номи
Абулфутуҳ Сайфуддавла Булуггин ибн Зирий ибн Манад ас-Саҳажий
Уй Зирийлар
Отаси Зирий ибн Манад

Жазоир шаҳри таркибидаги Болоғине шаҳарчаси унинг номи билан аталган.

Биографияси

Булуггин ҳозирги Жазоир ҳудудида жойлашган Титтери минтақасида туғилган[7]. Отаси Зирий ибн Манад Мағриб амири бўлган Булуггин ибн Зирий 960-йилда қадимги Рим шаҳри Икозиум ўрнида Жазоир шаҳрини барпо этди. Шунингдек, Медеа ва Милиана шаҳарларига ҳам асос солди. Турли исёнлар натижасида вайрон қилинган қишлоқларни ҳам қайта қурди[8]. 971-йилда отаси хорижий бербер қабилаларига қарши жангда ҳалок бўлгач, Фотимий халифа ал-Муъизз ли-диниллаҳ Булуггин ибн Зирийни Мағриб амири этиб тайинлади. Отаси Манад Абу Зирийнинг ваколатларига қўшимча равишда, хоин Жаъфар ибн Али бошқарган Заб ва МъСила ҳудудларини ҳам ўз тасарруфига олди[9]. Булуггинга тақдим этилган шон-шараф Кутама қабиласининг ҳасадини қўзғаши мумкин эди[10]. Ал-Муъизз ли-диниллаҳ Сицилия бошқарувини Калбийларга, Триполини эса Абдуллоҳ ибн Яхлоф ал-Кутамийга топширди[11].

Булуггин Зенаталарга қарши курашни давом эттирди. Мағрава ўз ҳудудлари ва шаҳарларини қайтариб олишда учун Қуртуба Умавийларидан ёрдам сўрадилар. Шундан сўнг, Булуггин Фотимийлар халифаси буйруғи билан деярли бутун Мағрибни ўз назоратига олди[10]. Булуггин мағрава, ҳаввара (бранис қабиласи тармоғи), нефзава (зената қабиласи тармоғи) ҳамда мазатани мағлуб этди. Кўплаб асирлар Ашир қишлоғига кўчирилди[10].

Фотимийлар пойтахтни Маҳдиядан Қоҳирага кўчирдилар. Сўнгра, Булуггин пойтахти Қайравон бўлган Ифриқия ноиби этиб тайинланди[12][13]. Фотимийлар хазина ва ҳарбий-денгиз флотини ўзлари билан Мисрга олиб кетган эдилар. Шу сабабли, Зирийлар ҳукуматининг энг муҳим вазифаси ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш эди. Бироқ, флотнинг йўқотилиши Сицилиядаги калбийлар устидан назоратнинг йўқотилишига олиб келди. Булуггин Фос, Сижилмаса ва Марокашнинг Атлантика океанигача бўлган катта қисмини эгаллаб олди[14]. Марокашдаги юриш давомида Барғавата қабиласига қарши кураш олиб борган. Бироқ, Кордова амирлиги Сеута ва Танжер қалъаларини сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Шундай бўлса-да, Булуггин Фотимийларга вассал бўлиб қолди. Айни вазиятда Фотимийларга ўлпон тўлашга мажбур эди. Чунки атрофи уни қўллаб-қувватлаш билан бирга назорат қилиш вазифасини ҳам бажарадиган маслаҳатчиларга тўла эди. Фотимийлар ўзлари билан бойлик ва ҳарбий қурол-ускуналарни олиб кетишган эди. Шунинг учун Зирийларнинг энг муҳим вазифаси ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлаш эди. Бироқ, Фотимийлар ҳарбий-денгиз кучларининг Мисрга кўчиши Сицилияда калбийлар назорати остидаги ҳудудларни сақлаб қолиш имкониятини йўққа чиқарди.

Булуггин Зирий халифадан „Ғалабалар отаси“ маъносини англатувчи Абулфутуҳ ҳамда „Империя қиличи“ маъносини билдирувчи Сайфуддавла унвонларини олди[11][15]. 977-йилда Ал-Муъизз ли-диниллаҳнинг вориси Абу Мансур Низар ал-Азиз Биллоҳ Булуггиннинг аввалги мулкларига қўшимча равишда Триполи, Аждабия ва Сирт шаҳарларини ҳам унга берди[11]. Фос ва Сижилмасани забт этади, аммо Сеута олдида тўхтаб қолади.Бу шаҳарни забт этиш имкони йўқ, деб ҳисоблагани ва Андалусиядан денгиз орқали Зенаталарнинг қўшимча кучлари келаётганидан хабар топгач, ортга қайтишга қарор қилди[15]. 979-йилги юришда ўзини пайғамбар деб эълон қилган Баргавата ҳукмдорини жазолаб, кўп сонли марокашлик қулларни олиб келди. Унинг қўмондони қулларни кўчаларда намойиш қилганда илгари бунчалик кўп қулни бир вақтнинг ўзида кўрмаган Ифриқия аҳолиси ҳайратга тушди[16].

Булуггиннинг шахсий ҳаёти ҳақида кам маълумот сақланиб қолган. Бироқ, тарихчиларнинг ёзишича, унинг атрофида кўплаб аёллар бўлган. Мағриб бошқарувига киришидан аввал 400 та канизаги бўлгани ва бир кунда ўн еттита фарзанди дунёга келгани ҳақида хушхабар олгани қайд этилган[17].

984-йил 25-май (ҳижрий 373-йил зулҳижжа ойининг 21-куни), якшанба куни Булуггин вафот этгач, ўғли ал-Мансур отасининг барча ваколатларини ўз зиммасига олди.

Манбалар

  1. ↑ Ҳади, Рогер Идрис. Ла Бербериэ Ориэнтале Соус лес Зиридес, 1962 — 60-бет. 
  2. ↑ Ҳади, Рогер Идрис. Ла Бербериэ Ориэнтале Соус лес Зиридес, 1962 — 60-бет. 
  3. ↑ Петите ҳистоире де ла Тунисиэ / Пар Млле Л. Мéтивиэр ; авеc уне интродуcтион де М. д'Эстоурнеллес де Cонстант, 1910. 
  4. ↑ Ҳади, Рогер Идрис. Ла Бербериэ Ориэнтале Соус лес Зиридес, 1962 — 140-бет. 
  5. ↑ Босwортҳ, Cлиффорд Эдмунд. Тҳе Неw Исламиc Дйнастиэс (эн). Cолумбиа Университй Пресс, 1996 — 35–36-бет. ИСБН 978-0-231-10714-3. 
  6. ↑ Жиwа, Шаиноол. Тҳе Фатимидс: 1 - Тҳе Рисе оф а Муслим Эмпире (эн). Блоомсбурй Публишинг, 2017 — 134–135-бет. ИСБН 978-1-78673-174-6. 
  7. ↑ Голвин, Луcиэн (1983). "Булуггîн филс де Зîри, принcе бербèре". Ревуэ дес мондес мусулманс эт де ла Мéдитерранéэ 35 (1): 93–113. дои:10.3406/реммм.1983.1983. ҳттпс://www.персеэ.фр/доc/реммм_0035-1474_1983_нум_35_1_1983. 
  8. ↑ Кҳалдūн, Ибн. Ҳистоире дес Бербèрес эт дес дйнастиэс мусулманес де л'Африқуэ Септентрионале (фр). Импр. ду Гоувернемент, 1854. 
  9. ↑ Лéви-Провенçал, Эваристе. Ҳистоире де л'Эспагне мусулмане (фр). Маисоннеуве эт Ларосе, 1999. ИСБН 978-2-7068-1387-0. 
  10. ↑ 10,0 10,1 10,2 Кҳалдūн, Ибн. Ҳистоире дес Бербèрес эт дес дйнастиэс мусулманес де л'Африқуэ Септентрионале (фр). Импр. ду Гоувернемент, 1854. 
  11. ↑ 11,0 11,1 11,2 Кҳалдūн, Ибн. Ҳистоире дес Бербèрес эт дес дйнастиэс мусулманес де л'Африқуэ Септентрионале (фр). Импр. ду Гоувернемент, 1854. 
  12. ↑ Жулиэн, Чарлес Андрé. Ҳистоире де л'Африқуэ ду Норд : дес оригинес à 1830. Парис: Паёт, 1994 — 404-бет. ИСБН 2-228-88789-7. ОCЛC 32160417. 
  13. ↑ Бретт, Мичаэл. Фатимид Эмпире (эн). Эдинбургҳ Университй Пресс, 2017-02-03. ИСБН 978-1-4744-2151-5. 
  14. ↑ ; Ноэлле Wацон; Паул СчеллингерМиддле Эаст анд Африcа: Интернатионал Диcтионарй оф Ҳисториc Плаcес. Роутледге, 5 Марч 2014 — 36-бет. ИСБН 978-1-134-25986-1. 
  15. ↑ 15,0 15,1 Кҳалдūн, Ибн. Ҳистоире дес Бербèрес эт дес дйнастиэс мусулманес де л'Африқуэ Септентрионале (фр). Импр. ду Гоувернемент, 1854. 
  16. ↑ Ҳадй Рогер, Идрис. Ла бербéриэ ориэнтал соус лес Зиридес. Адриэн-Маисоннеуве, 1962 — 57 58-бет. Қаралди: 2020-йил 21-август (2021-йил 31-августда асл нусхадан архивланган). 
  17. ↑ Акеампонг, Эммануэл Кwаку; Жр, Профессор Ҳенрй Лоуис Гатес (2012-02-02). Диcтионарй оф Африcан Биограпҳй. Охфорд Университй Пресс. п. 232. ИСБН 978-0-19-538207-5.
Олдингисилавозими: Фотимийлар халифаси Ифириқиянинг Зирий амири
972—984
Кейингиси