Бумазея (итал. бамбагиа — пахта) — бир томони, одатда, тескариси тукли, саржа (баъзан полотно) ўрилишли қалин ипгазлама. Тукли бўлгани учун майин бҳ’лади. иссиқликни яхши сақлайди. Гул босиб ёки сидирға рангга бўяб. охорлаб ишлаб чиқарилади. Б.дан иссиқ ич кийимлар ва кўйлаклар тикилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил