Бумин (Хитой тарихий манбаларида "Тумин") (?—553.7.3) — Турк хоқонлиги асосчиси ва унинг биринчи ҳукмдори (552—553).

Жужан хонлигита тобе ашшшуруғи (маъдан қазиш, темир эритиш ва ундан қуроляроғлар ясаш билан шуғулланган)нинг сардори. Бумин 550 йил Хон Анахуан (520—552) билан ихтилофлашиш мақсадида атайлаб унинг қизини ўзига хотинликка сўратади. Шунда Анахуан дарғазаб бўлиб: "Сен менинг бир темир эритувчим бўла туриб, бунга қандай журъат этдинг!" — деб жавоб қилади. Бумин хоннинг мазкур жавобини келтирган кишини қатл қилиб, тезликда Ғарбий Вей империяси ҳукмдори Венди билан яширинча ҳарбий иттифоқ тузадида, унинг қизи Чанлега уйланади (551). Сўнг, бумин 552-йил қишида тўсатдан жужанларга ҳужум қилиб, уларни тормор келтиради. Анахуан мағлубият аламига чидолмай ўзини ўзи ўлдиради, унинг ўғли — тахт вориси Янлучен эса жужанлар иттифоқчиси бўлмиш Си императори ҳузурига қочади. Шундай қилиб, бумин "элхон" унвони билан илк Турк хоқонлиги тахтига ўтиради.


Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  • Бичурин Н. Я., Собрание сведений о народах, обитавших в Средней Азии в древние времена, М. Л., 1950;
  • Гумилев Л. Н., Древние тюрки, М., 1967.