Bundariy
Қивомиддин ал-Фатҳ ибн Али ибн Муҳаммад ал-Бундарий ал-Исфаҳоний (арабча: قوام الدين الفتح إبن علي محمد البنداري الإصفهاني; 1241/1242-йилдан кейин вафот этган) – эроний ёзувчи, форс адабиётининг машҳур эпик асари – „Шоҳнома“ни араб тилига таржима қилгани билан машҳур[1]. Асосан, Бундарий (بنداري) ёки ал-Бундарий (البنداري) номлари билан танилган.
| Бундарий | |
|---|---|
| Таваллуди |
1190 (?) |
| Вафоти | 1241/2-йилдан кейин |
| Танланган асарлари |
„Шоҳнома“нинг арабча таржимаси Сана ал-Барқ аш-Шомий Зубдат ан-Нусра ва нухбат ал-усра |
Ҳаёти ҳақидаги ягона маълумот ўз асарларида учрайди. Эҳтимол, нуфузли оиладан чиққан, „Бундарий“ нисбаси оиласининг муҳим маъмурий мансаб – бундар билан боғлиқлигидан келиб чиққан[1].
Бундарий Исфаҳон шаҳрида туғилиб, вояга етган[1]. Ушбу шаҳар ғарбий Эронга тўғри келадиган Форс Ироқи (Ироқ-и Ажам) ҳудудида жойлашган[2]. Замонавий тарихчилар аз-Зириклий ва Жалилий унинг 1190-йилда туғилганини қайд этишган. Бироқ эроншунос Азарташ Азарноош бу санани ишончсиз деб ҳисоблайди[3]. Бундарий ХИИИ аср бошларида беқарор аҳволга тушиб қолган ватанини тарк этган кўплаб эроний элиталардан бири эди. 1223-йилга келиб, Суриядаги Дамашқ шаҳрида бўлган ва у ерда Айюбийлар ҳукмдори ал-Муъаззам Исо (ҳ. 1198–1227) ҳомийлигидан баҳраманд бўлган. Бундарий ўз асарларининг асосий қисмини айнан унга бағишлаган. Ал-Муъаззам Исо 1227-йилда вафот этгач, Бундарий эҳтимол Дамашқни тарк этган. Шундан сўнг, Хоразмшоҳлар ҳукмронлиги остида бўлган Исфаҳонга қайтган бўлиши мумкин. Яна бир эҳтимолга кўра, Бағдодга йўл олган ва у ерда 1241/1242-йилларда бўлгани қайд этилган[1].
Бундарий, шунингдек, яна икки асар муаллифи ҳам бўлган. Булар „Сано ал-Барқ аш-Шомий“ ва „Зубдат ан-нусра ва нухбат ал-усра“ асарларидир[3].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Дуранд-Гуéдй 2013.
- ↑ Босwортҳ 1998, с. 538.
- ↑ 3,0 3,1 Азарноош 2021.
Адабиётлар
- Андоза:Энcйcлопаэдиа Исламиcа
- Босwортҳ, C. Эдмунд (1998). "ʿЭрāқ-э ʿАжам(ī)". ин Яршатер, Эҳсан. Энcйcлопæдиа Ираниcа, Волуме ВИИИ/5: Энглиш ИВ–Эрšāд ал-зерāʿа. Лондон анд Неw Ёрк: Роутледге & Кеган Паул. 538 б. ИСБН 978-1-56859-054-7. ҳттпс://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/эрақ-э-ажами.
- Дуранд-Гуéдй, Давид (2013). "ал-Бундāрī, ал-Фатḥ б. ʿАлī". ин Флеэт, Кате; Крäмер, Гудрун; Матринге, Денис эт ал.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам (3- нашри). Брилл Онлине. ИССН 1873-9830. ҳттпс://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопаэдиа-оф-ислам-3/ал-бундари-ал-фатҳ-б-али-CОМ_25422.
Қўшимча ўқиш учун
- Аскари, Насрин. Тҳе медиэвал реcептион оф тҳе Шāҳнāма ас а миррор фор принcес. Брилл, 2016. ИСБН 978-90-04-30790-2.
- Пеаcоcк, А. C. С.. Тҳе Греат Селжук Эмпире. Эдинбургҳ Университй Пресс, 2015 — 1–378-бет. ИСБН 978-0-7486-3826-0.
- Тетлей, Гиллиэс. Тҳе Гҳазнавид анд Селжук Туркс: Поэтрй ас а Соурcе фор Ираниан Ҳисторй. Роутледге, 2008. ИСБН 978-1-134-08438-8.