Бунгарлар (Бунгарус), крайтлар — аспидлар оиласига мансуб заҳарли илонлар уруги. 12 тури бор. Б.нинг боши кичкина ва тўмтоқ, оғзи тор, заҳар тишлари майда. Жан.Шарқий Осиё, Ява, Ҳиндистон, Малайя, Суматра ва бошқа жойларда тарқалган. Дала ва ўтлоқлардаяшайди. Баъзан, хонадонларга ҳам киради. Б. тунда ов қилади, кундузи ковакларда яшириниб ётади. Майда жониворлар билан озиқланади; баъзан заҳарли илонларга ҳам ҳужум қилади. Б. ковакларга ва хазонлар орасига 10 тача тухум қўйиб, улар очиб чиққунгача қўриқлайди. Ҳиндистон ва Шри Ланкада тарқалган қораоқ йўлли ҳинд бунгари ёки крайти (В. cоэрус) нинг уз. 1,5 м гача. Индонезияда учрайдиган қорасариқ йўлли пама (В. фасcиатус) нинг уз. 1,75 см га етади.

Бунгарлар
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил