Бунжикат – Уструшона воҳасининг пойтахти. Самарқанддан олти фарсах (36-48 км) масофада жойлашган. Бунжикатдан ярим фарсах масофада Сангзор дарёси жойлашган. Шаҳарнинг ҳозирги даврдаги ўрни эса Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилоятининг Бахмал тумани деб белгиланган[1].

Бунжикат
пойтахт
Мамлакат Ўзбекистон
Вилоят Жиззах
Шаҳар Бахмал
Расмий тил(лар)и ўзбек

Манбаларда Бунжикат йирик ҳунармандчилик ва савдо маркази сифатида тилга олинади. Бунжикат ҳудудидан темир қурол-яроғлар, мисдан тайёрланган асбоб анжомлар, ёғочдан ишланган асбоб-ускуналар, уй-рўзғор буюмлари, эгар-жабдуқлар каби ҳунармандчилик маҳсулотлари Шарқ мамлакатлари бозорларига чиқарилган.

Бунжикатда шаҳар ҳокими қароргоҳи – арк, шаҳристонда қасрлар, узумзор ва экинзор боғлар жойлашган. Шаҳар атрофи баланд девор ва хандақлар билан ўраб олинган. Ташқи шаҳар қисмида қамоқхона жойлашган. Зомин, Миросманда, Нужкет ва Каҳалбоз деган тўрт дарвозаси бўлган Бунжикет Самарқанддан Жиззах тарафга олти фарсах масофада жойлашган. Эркак аҳолиси 20 минг кишини ташкил этган. Қадимий шаҳарнинг бугунги кундаги ўрни Жиззах ва Ғаллаорол ўртасида деб тахмин қилинади[2].

Ўрта асрларнинг машҳур географ олими ал-Истахрий „Масолик ал-мамолик“ асарида Бунжикатга қуйидагича таъриф беради:

Бунжикат вилоят ҳокими яшайдиган шаҳар бўлиб, уйлари ёғоч ва лойдан қурилган. У ички ва ташқи шаҳардан иборат, деворлар билан ўралган. Ички шаҳарнинг икки дарвозаси бор. Шаҳарнинг ичидан катта дарё оқиб ўтади. У ерда жоме масжид, бозорлар ва тегирмон ҳам бор. Шаҳар айлана деворининг атрофида бир фарсах келадиган боғлар, узумзорлар ва бир неча қасрлар бўлган. Ташқи шаҳарда олтита анҳор бўлиб, улар шааҳрдан ярим фарсах камроқ масофада жойлашган дарёдан бошланади[3].

Ғарбдан шарққа, шимолдан жанубга – Бақтрия (Сурхондарё)га савдо ва ҳарбий ҳаракатлар йўналиши Бунжикат орқали ўтган[4]. Уструшона Мовароуннаҳрда араблар эгаллай олмаган сўнги ўлка бўлган. 822-йилда Бунжикат ҳам араблар қўл остига ўтган. Қал`аларнинг култепага айланган қолдиқларидан топилган кўплаб қимматли ашёлар, шаҳарнинг кутилмаган ҳужум натижасида босиб олинганлигини тасдиқлайди[5].

Арабларга Бунжикат шаҳрини эгаллашда ёрдам берган Ҳайдар ибн Ковус ўз тарафдорлари билан аббосий халифа Маъмун (815-833), кейинчалик халифа ал-Му`тасим саройида хизмат қилади ва катта муваффақият қозонади. Кейинчалик, у расман Уструшона ҳукмдори этиб тайинланган бўлса ҳам, аслида бу вазифани унинг номидан ўғли Ҳасан ибн Ҳайдар бажаради[6]. 893—

894-йилларда Уструшона Сомонийлар давлати таркибига киради.

Уструшанани ўрганишга биринчи жиддий уринишлар рус тадқиқотчилари П. И. Лерх, А. А. Кушакевич, Н. С. Ликошин, П. С. Скварский ва В. В. Бартолд томонидан минтақа Россияга қўшиб олингандан сўнг дарҳол амалга оширилган. Уларнинг сўнгги тадқиқотлари ХИХ асрнинг 90-йилларида ўтказилган. Уструшона ҳақидаги ёзма манбалардан олинган маълумотларни умумлаштириб, ёдголиклар тадқиқ этилган.

Манбалар

  1. ↑ Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси энсиклопедияси. – Самарқанд: Имом Бухорий халқаро маркази, 2016. – Б. 126.
  2. ↑ Муҳиддин Полвон „Буюк фақиҳ“. Қаралди: 21-сентабр 2023-йил.
  3. ↑ Эралиев Б, Остонақулов И, Ақчаев Ф. О'збекистон зиёратгоҳлари ва қадамжолари. 4-китоб. Тошкент Турон замин зиё 2017 — 116-бет. ИСБН 978-9943-4830-6-4. 
  4. ↑ То'йчибоев Б. О'лка моддий маданияти тарихи. Гулистон 2022 — 58-бет. 
  5. ↑ Негматов Н, Хмелницкий С. Средневековый Шахристан. Душанбе Дониш. 1966 — 196-бет. 
  6. ↑ Тўйчибоев, Баҳодир (2003). „Сўнгги афшин“. Тафаккур журнали. 94-бет.