Buqa baliqlar
Буқа балиқлар (Гобиидаэ) -окунсимонлар туркумининг оиласи. Узунлиги 10 мм дан 20—30 см гача. Қорин сузгичлари бирлашиб сўрғични ҳосил қилади. 200 дан ортиқ уруғи ва 600 га яқин тури бор, денгизларнинг тропик ва субтропик қисмида учрайди. Денгиз, океан, шўрланган ва чучук сув ҳавзалари соҳиллари яқинида ҳамда тубида ҳаёт кечиради. Қора денгиз ва Каспий денгизида бубир Буқа балиқлар, маула Буқа балиқлар, суцик Буқа балиқлар, Орол денгизида эса Буқа балиқлар нинг 6 тури учрайди. Баҳорда уя ясаб увилдириқ ташлайди. Увилдириқни эркаги қўриқлайди. Айрим турлари (масалан,юмалоқ Буқа балиқлар, қум буқа балиғи) овланади.
| Буқа балиқлар | ||
|---|---|---|
| Рҳиногобиопс ничолсии | ||
| Биологик классификация | ||
| ||
Буқа бишвдар: малла бука балиқ (юқорида); суцик бука балиғи (пастда).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |