Bur Dubay
Бур Дубай (арабча: بر دبي) – Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳридаги тарихий туман бўлиб, Дубай дарёсининг ғарбий томонида жойлашган.
Бур Дубай بر دبي | |
|---|---|
| Туман | |
|
| |
| Мамлакат | Бирлашган Араб Амирликлари |
| Амирлик | Дубай |
| Шаҳар | Дубай |
Ҳудуди
Туманда бир қанча масжидлар, жумладан, шаҳарнинг энг баланд минорасига эга Катта масжид ва кўк кошинли Эрон масжиди жойлашган. Ҳиндларнинг аксарият оилалари 1960-йилларда қурилган ҳинду ибодатхонаси яқинлиги сабабли айнан Бур Дубай туманида яшайди. Ҳудуд сайёҳлар учун машҳур жойлар, жумладан, таъмирланган тарихий бинолар ва музейларга тўла. Гарчи таниқли бозорларнинг аксарияти Дейра шаҳрида жойлашган бўлса-да, Бур Дубайда ҳам кўплаб савдо кўчалари ва бозорлар, шу жумладан, абра қайиқ стансияси яқинидаги Тўқимачилик бозори, кўплаб дўконлар ва ресторанлар, хусусан ҳинд ресторанлари жойлашган[1].
Замонавий ўзгаришлар
Бур Дубай бир нечта турар-жой биноларидан иборат машҳур ҳудуд ҳисобланади[2].
Дубай метрополитенининг яшил линияси Бур Дубай орқали аэропортга ал-Ғубайба ва Унион метро стансияси орқали уланади.
Бур Дубайда, шунингдек, Wафи Малл ва Дубаи Фраме каби машҳур бинолар мавжуд. Бундан ташқари, Буюк масжид ва маъбад яқинида жойлашган Дубай музейи ва кўплаб савдо марказлари ҳам ҳудудда фаолият кўрсатади.
Манбалар
- ↑ Индиан рестауранц ин Бур Дубаи (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-02-24 санасида архивланган) Ретриэвед 2023-01-28.
- ↑ „Фирст лоок: Тҳе Дубаи Cанал ҳас опенед тодай...“ (эн-УС). Wҳат'с Он Дубаи (2016-йил 13-ноябр). Қаралди: 2018-йил 28-май.