Bura
Бура (араб, бурак — селитра), танакор — минерал. Натрий тетраборати На2Б4О7. 10Н2О, тетраборат кислотаси натрийли тузининг кристаллогидрата. Моноклин сингонияли. Призма ва майда доначалар ҳолида учрайди. Ранги оқ, кулранг, сарғиш, рангсиз. Ялтироклиги шишасимон, мумсимон. Қаттиклиги 2—2,5, с.оғ. 1,7 Сувда ёмон эрийди. Б. бор элементи мавжуд бўлган қуриётган шўр кўлларда, балчикли вулкан маҳсулотларида ҳосил бўлади. Б. Ўзбекистондаги туз конларининг барчасида учрайди. Йирик уюмлари АҚСҲ, Аргентина, Тибет, Кашмир, Керчда топилган. Б. қишлоқ хўжалигида микро ўғит сифатида, шунингдек металларни кавшарлаш, махсус шиша навини тайёрлашда, қоғоз саноатида, кўнчиликда, бор кислотаси ва тузларини олишда ишлатилади. Б. тиббиёт препарати.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |