Бурбонлар — Франсия, Испания ва Иккала Сицилия қироллигидаги қироллар сулоласи. Франсияда 1589-1792, 1814-15, 1815-30 йилларда (асосий вакиллари: Генрих ИВ, Людовик ХИВ, Людовик ХВИ, Людовик ХВИИИ, қаранг Людовиклар); Испанияда 1700-1808, 1814-68, 1874-1931-йилларда ва 1975-йилдан (испан шажарасига Людовик ХИВ нинг невараси Филипп В асос солган); Иккала Сицилия қироллигида 1735-1805, 1814-60 йилларда (шажара асосчиси — Филипп В нинг ўғли Карл ИВ) ҳукмронлик қилганлар. Сулоланинг дастлабки вакили Генрих ИВ(1589-1610) Охирги вакили Людовик ХВИ (1774-1792)

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил