Burch
Бурч — кишининг бирор шахс, оила, жамоа, эл-юрт, Ватан олдидаги мажбуриятини англатувчи ахлоқий тушунча. Бизда обектив муносабатлар ифодаланади, яъни у жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва ахлоқий негизлари билан белгиланади. Бунинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб, у инсоннинг ички кечинмалари, ташқаридан туриб назорат қилинмайдиган мураккаб руҳий ҳолатини ифодалайди. Бу иймон-эътиқод, онглилик, ҳалоллик, виждон каби тушунчалар билан чамбарчас боғлиқ. Бурч қандай вазифа, кимнинг олдидаги мажбурият эканлигига қараб турлича бўлади (миллий бурч, ижтимоий бурч, умуминсоний бурч ва бошқалар). Ижтимоий ва шахсий бурч, оилада ота-оналик бурчи, фарзандлик бурчи ва бошқа бурчлар бор. Бурч нисбий тушунча. У ижтимоий тараққиёт жараёнида мазмунан бойиб, шаклан ўзгариб боради. Ҳозирги шароитда инсоннинг табиат ва авлодлар олдидаги бурчи янгича мазмун касб этмоқда. Оилавий бурч эса жамият олдида турган мақсадлар билан янада уйғунлашмоқда. Она Ватанга, халққа хизмат қилиш энг улуғ ва шарафли бурч ҳисобланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |