Бурчактишлар, бурчак тишли тритонлар (Ҳйнобиус) — думли амфибиялар уруғи. Танглай тишлари бурчак шаклида қайрилган. 18 та тури бор. Шарқий Осиё ва Сибирда тарқалган. Сибир бурчактиши ёки тўрт бармоқли тритон (Ҳйнобиус Кейсерлингии) нинг уз. 13 см гача, думи 6 см га яқин, танасининг орқа ва ён томонлари бўз рангда, устида майда холлари ва оч ранг йўллари бор. Ўрта Осиё (Помир ва Самарқанд)да Туркистон Б.и (Н. турcестаниcус) тарқалгани тўғрисида маълумот бор. Туркистон Б.и бармогининг 5 та бўлиши билан бошқа турлардан фарқ қилади. Б. қуруқликда яшайди, урчиш даврида сувга тушади. Эркаги сперматозоидлар билан тўла сперматофорини, урғочиси эса 7—50 увулдириқли узунчоқ дириддоқ халтачасини сувга ташлайди. Тухумлари сувда уруғланади. Б. турли умуртқасиз ҳайвонлар билан озиқланади.

Бурчактишлар
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил