Бурда (луғатдаги ма’носи чакмон) - бу ўринда Муҳаммад (с.а.в.) чакмони назарда тутилган. Мадинада илк ислом даврининг машҳур шоирларидан Ка’б ибн Зуҳайр (ваф. 662 й.) ўз ше’рини ўқиганда, завқланиб кетган Расуллуллоҳ (с.а.в.) чакмонини ечиб шоирнинг елкасига ташлаган экан. Бундай саховатдан шоир илҳомланиб, кўп ўтмай “Қасидатул-бурда” (“Чакмон қасидаси”) ше’рини ёзган. Қасида тезда машҳур бўлиб кетган ва узоқ вақт тилдан тушмаган. Ше’р 58 байтли ломилдан иборат, басит баҳрида айтилган[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 105.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.