Бурдагуй, Бардагви, Пардагви (қад. юн. пандоки — меҳмонхона) — Амударёнинг қад. кечуви ҳамда Искандар Мақдуний томонидан курилган қалъа номи. Б.да ҳунармандлар, хусусан кема ва қайиқ ясовчилар яшаганлар, улар "шоҳ кечуви"дан ўтувчиларга хизмат кўрсатишган. Б. ХВ асрда йирик шаҳар бўлиб, ҳатто Термиз билан рақобатлашган. ХВИИ аср манбаларида Б. кечуви Яргох ёхуд Ярдағу шаклида учрайди. Искандар айнан мана шу кечув орқали асосий қўшини билан Амударёдан ўтган деб ҳисобланади. Кушон подшалигииинг сўнгги даврида вужудга келган Б. шаҳри илк ва ривожланган ўрта асрларда юксалган, ХХ аср бошида ҳам Б. аркида ҳаёт сўнмаган. Бу ердан араблардан аввалги даврга мансуб подшонинг тахтда ўтирган ҳолдаги тасвири туширилган сопол парчаси топилган. Б. кечувидан, Амударёнинг ўнг қирғоғидан шим. томон қад. йўллар бошланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил