Бурганлисоқ — Тошкент вилояти Урта Чирчиқ туманидаги сой (эски канал). Қорасув (Тошкент канали)дан сув олиб, илгари Оҳангарон дарёсига қуйилган, ҳозир Туябўғиз сув омбори (Тошкент денгизи)га куйилади. Узунлиги 7 км. Б. сувидан сугоришда фойдаланилади, унинг ўзанига сизот сувлар, ортиқча (оқова) сувлар ҳам қўшилади. Ўртача йиллик сув сарфи 0,57 м³/сек. Б.да экинларни суғориш даври (июн — август) да ўртача 1,2 м³/сек сув окади. Сугоришда Б.нинг аҳамияти йилданйилга камайиб бормоқда.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил