Бургансой — Навоий вилояти Хатирчи туманилаги сой, Тасмачисойнинг чап ирмоғи. Оқтоғнинг жанубий ён бағридан 1600 м баландликда Қорағачсой номи билан бошланади, қуйи оқимида Олмасаван деб аталади. Узунлиги 23 км, ҳавзасининг майдони 34,7 км². Сойга 50 дан ортиқ ирмоқ қўшилади. Бургансойнинг юқори оқимида водийси тор, дарё кўп жойларида чуқур даралар орқали ўтади. Қуйи оқимида водий 500-800 м гача кенгаяди. Бургансой эриган қор, ёмғир ва булоқ сувларидан тўйинади. Мавлон қишлоғи яқинида ўртача йиллик сув сарфи 275 л/сек. Баҳор (март — май) ойларида ўртача сув сарфи 1 м’/сек гача етади, йиллик оқимнинг 60—75% шу даврда оқиб ўтади. Бошқа фаслларда 50—100 л/сек гача камаяди. Баъзан сел оқимлари кузатилиб, сув сарфи секундига 16,2 м³ гача кўпаяди.[1]

Бургансой
Тавсиф
Узунлиги 23
Давлат

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Бургансой“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. (Б-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.