Бургомистр (нем. Бüргермеистер) — айрим мамлакатлар (Германия, Белгия, Нидерландия, Австрия) маҳаллий бошқарув органларида олий мансабдор шахс. Б.лар мазкур органларда етакчи рол ўйнайди: марказий ҳукумат вакили ҳисобланади, муниципал (маҳаллий) хизматчлларни ишга тайинлайди ва ишдан бўшатади; бюджет тузиш ва уни бажариш ишларига бошчилик қилади. Б. Германиянинг кўпчилик ерларида муниципал кенгашлар ёхуд бевосита аҳоли томонидан сайланади (Германиянинг Бавария ва Баден-Вюртемберг ерларида) ёки бевосита ҳукумат томонидан тайинланади. Куйи Саксония ва Шим. Вестфалия ерларида асосан вакиллик вазифаларини бажаради.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил