Бурҳон Машрабий (1900-йил)да туғилган – совет ва ўзбек педагоги.

Бурҳон Машрабий
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1900-йил
Вафоти 1949-йил
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Миллати ўзбек
Касби
  • педагог

Ҳаёти ва меҳнат фаолияти

Бурҳон Машрабий Андижон шаҳрида тижоратчи оиласида дунёга келган. Дастлаб янги усулдаги мактабда ҳамда мадрасада таълим олган. 1919-йилда „Дорул ҳарб“ курсида қисқа муддат таҳсил олади.

1919—1920-йилларда Андижон театрида актёр бўлиб фаолият юритади. 1920—1923-йилларда мактаб ва билим юртларида дарс беради. 1923-йилда Маҳкам қўрбоши тўдаси иштирокчиси ва аксилинқилобий ташкилот аъзоси сифатида қисқа муддатга озодликдан маҳрум этилади. Ҳибсга олинган вақтда Бурҳон ўқитувчи бўлиб ишлар эди. 1927-йилда бўлиб ўтган Андижон Зиёлиларининг иккинчи қурултойида кечирим сўраган ва „Миллий иттиҳод“ ташкилоти аъзоларини, шу жумладан Мунаввар қори Абдурашидовни танқид қилган[1].

1927—1930-йилларда Андижон халқ маориф бўлимида мудир бўлиб ишлаган. 1930-йилда ОГПУ ҳукми билан етти йилга қамалган. 1936-йилда сургундан қайтган. 1937-йил 23-сентабрда қайта ҳибсга олиниб, 23-декабрда отишда ҳукм қилинган. Аммо ҳукм 10 йил муддат билан алмаштирилиб, Бурҳон Машрабий Архангелск меҳнат тузатиш лагерида муддатни ўтаган[2].

1949-йилда сургундан қайтиб келган ва „Марғилон ҳақиқати“ газетасида хўжалик мудири сифатида фаолият олиб борган. 1949-йилда яна ҳибсга олиниб Краснаярск ўлкасида меҳнат тузатиш лагерига жўнатилган. Аксилиниқлобий йиғинларда иштирок этганликда ҳамда бўҳтон тарқатганликда айбланиб отувга ҳукм қилинган.

Драматургия

Бурҳон Машрабий драматургия соҳасида ҳам ижод қилиб улгурган ва „Қумрининг муроди“ драмасини муаллифига айланган. Ўз даврида янги яратилган мусиқали драмалар орасида ушбу драма ҳам Фарғона вилоят мусиқали давлат театрига катта муваффақият келтиради[3].

Ўлими

Вафоти санаси номаълум.

Манба

  1. ↑ Аҳмад, Сирожиддин. Қизил мустамлака: э'лон қилинмаган уруш Катта қирғин қомуси (1929-1950). Тошкент: Инфо Cаптал Боокс, 2022-йил — 635-бет. ИСБН 978-9943-5789-3-7. 
  2. ↑ „Бурҳон Машрабий“. ойина.уз. Қаралди: 23-май 2024-йил.
  3. ↑ „Фарғона вилоят мусиқали давлат театрида актёрлик изланишлари“. cйберленинка.ру. Қаралди: 23-май 2024-йил.