Бурҳон Ҳасанович Сирожиддинов (1917.24.12, Конибодом 1994.9.4, Тошкент) — генерал-лейтенант (1982). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси (1990). 1939-йилдан армия сафида. Фрунзе (ҳозирги Бишкек) педагогика институтини (1939), Москвадаги ҳарбий интни (1953) тугатган. Иккинчи жаҳон урушида Марказий, Ғарбий, Белоруссия, 2-Белоруссия фронтларида жанг қилган. Тошкентда жойлашган артиллерия билим юртида ўқитувчи (1946—49). Ўзбекистон маҳаллий ҳаво ҳужумидан ҳимоя қилиш хизмати штаби бошлиғи (1953— 60). Ички ишлар вазирлиги ички қўшинларида дивизия командири (1960—79), Ички ишлар вазирлиги олий ҳарбий курси бошлиғи (1985—89). Уруш фахрийлари Тошкент шўбаси раиси (1989-йилдан).

Бурҳон Сирожиддинов
Таваллуди 24-декабр 1917-йил
Вафоти 9-апрел 1994-йил(1994-04-09)
(76 ёшда)
Тошкент
Мукофотлари

Манбалар