Бурҳон мирзо (?—1549) - Ширвон вилоятида сафавийлар ҳукмронлигига қарши кўтарилган қўзғолон (1547—49) раҳбари. 1538-йил сафавийлар тахтдан ағдарган ширвотиохлар сулоласига мансуб. Буҳон Мирзо шоҳ Таҳмасп И нинг Ширвон ноиби Алқас Мирзога қарши олиб бораётган кураши ҳамда Эрон билан Туркия ўртасида уруш бошланганидан фойдаланиб қўзғолон кўтарган (1547) ва ўзини ширвоншоҳ деб эълон қилган. Қўзғолонда, асосан, деҳқонлар иштирокетган. Бурҳон Мирзо қўзғолонга қадар Туркия билан тил бириктирган бўлиб, унинг мададига таянган. Аммо, қўзғолон Бурҳон Мирзо вафотидан кейин шафқациз бостирилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил