Burhoniddin Atoulloh
Qiyofa
Бурҳониддин Атоуллоҳ (15-аср, Рай – ?, Ҳирот) – шоир, олим ва мударрис. Алишер Навоий Бурҳониддин Атоуллоҳ Ҳиротда нуфузли оилада тарбия топгани, Шоҳрух Мирзо мадрасасида таълим олгани ҳақида маълумот берган. Хондамир берган маълумотга асосан Баҳоуддин Атоуллоҳ Навоий қурдирган “Ихлосия” мадрасасида мударрислик қилган. Муаммо илмига оид “Жавоҳир ул-асмо” деб номланган асари бор. Шунингдек, Навоийнинг муҳрдорлик лавозимига тайинлангани ҳақидаги қитъаси ўз даврида машҳур бўлган. Хондамир Бурҳониддин Атоуллоҳни айш-ишратга мойил киши, деб атайди[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
- ↑ “Алишер Навоий: Қомусий луғат”.