Burhoniddin Termiziy
Бурҳониддин Термизий (арабча: برهوني الدين ترميزي — Бурҳониддин Термизий — Тўлиқ исми: Саййид Бурҳониддин Муҳаққиқ Термизий (1165 тахмина 639/1241-йил)) — Мутасаввиф.
Бурҳониддин Термизий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | Мутасаввиф |
Ҳаёти
Бурҳониддин Термизий Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида 561/1165-йилда таваллуд топган ва “Ҳусайний” саййидларидан бири бўлган. Бу ҳақда Алишер Навоий шундай деб ёзади:
“Ҳусайний саййиддур ва Тирмиздин эрди ва Шайх Баҳоуддин Валад (қ.с.)нинг ашоби ва муридларидиндур...”.
Насл-насаби Муҳаммад (а.с.) наслидан келганлиги ва невараси Ҳусайн (р.а.)га бориб етгани учун Саййид, ҳақиқатни излаб тадқиқ қилганлиги учун “Муҳаққиқ”, Аллоҳ таолонинг изни билан инсонларнинг қалбларидан кечган сирларни кашф этиш билан билганлиги ва ҳол соҳиби бўлганлиги учун “Саййиди сирдон” лақаблари берилган. Термизда туғулиб, таҳсил олганлиги учун эса Термизий нисбасини олган. Илм ва маданият марказида дунёга келган Бурҳониддин Термизий илк таҳсилини отасидан олади. Бурҳониддин Термизий тасаввуфий етуклик йўлида Мавлоно Жалолиддин Румий (вафоти 672/1273-йил)нинг отаси Баҳоуддин Валад (вафоти 628/1231-йил)дан дарс олиш учун отасидан изн олиб 605/1208-йил Балхга кетади. Баҳоуддин Валад, ХИИ-ХИИИ асрнинг машҳур олимларидан бири бўлган Шайх Нажмиддин Кубронинг (вафоти 618/1221-йил)нинг шогирди бўлиб, Балхда “Султону-л-уламо” деган ном билан танилган. Шундай қилиб, Баҳоуддин Валаднинг ҳузурида илм ва тарбия ўргана бошлайди. Бурҳониддин Термизий Баҳоуддин Валадга шогирдликка тушганидан кейин, риёзат йўлига кириб, икки кунда бир марта арпа уни еб, йиллар мобайнида саҳро, тоғларда юриб ма’навий етукликка эришади.
Балхда 40 кун бўлиб Термизга қайтади. Термизда бир йил юриб, яна Балхга бориб, у ерда икки-уч йил қолади. Бурҳониддин Термизий бу вақт давомида бутун илмларни ўрганиб, ма’навий юксак даражага эришди. Устозининг хоҳиши билан Мавлоно Жалолиддин Румийга устозлик қилиб, унинг ҳар бир та’лим-тарбияси билан машғул бўлади. Саййид Бурҳониддин Термизий 12 йил давомида устози Баҳоуудин Валаднинг хизматида бўлиб, у кишидан илм ва ирфон ўрганиб, зоҳирий ва ботиний илмлардан дарс олади, устозидан ижозат олиб риёзатга чекинади. Бурҳониддин Термизий устози Баҳоуддин Валаднинг Балхдан Коняга кетганидан сўнг, 616/1219-йили ўзининг юрти Термизга қайтиб келади. Устози (18 робиу’ул охир 628/1231-йил) Коняда вафот этганида, Бурҳониддин Термизий Термизда эди. Устозининг вафотини эшитиб: “Афсус, афсус, шайхим бу тупроқ оламидан тоза (мангу) оламга кўчди”, деб орқасидан узоқ вақт йиғлаган.
Мавлоно Жалолиддин Румийнинг ўғли Султон Валаднинг (вафоти 712/1312-йил) ёзишича, Бурҳониддин Термизий Термиз улуғларидан бири бўлмиш Баҳоуддин Валаднинг Коняда вафот этганини билдирганлиги сабабли, Онадўлига кетишга қарор қилган. Шайхининг вафотдан сўнгра, бироз муддат ўтади. Бурҳониддин Термизий бир кеча тушида марҳум устози Баҳоуддин Валаднинг унга хафа бўлиб қараганини ва кичкиналигидан тарбиясига олган Мавлонони ёлғиз қолдирганлиги у-нгина қилганлигини кўрди. Бу кўрган тушини огоҳлантириш деб билиб, 629/1232-йилда Коняга келади.
Бурҳониддин Термизий Коняга келганида бир неча ой Санжари масжидида қолади. Мавлоно Жалолиддин Румий, Ларен (Караман)да эди. Бурҳониддин Термизий икки дарвеш билан бир мактуб юбориб, уни Коняга чақиради. Мавлоно Жалолиддин бу таклифдан севиниб, отаси тарбиялаган комил инсон Бурҳониддин Термизийнинг ҳузурига Коняга келади. Мавлоно Жалолиддин, Бурҳониддин Термизийнинг зиёратига биринчи марта борганида, турли илм соҳаларидан имтиҳон қилинади. У вақтда ўттиз ёшлар атрофида бўлган Жалолиддин, сўралган саволларга чиройли шаклда жавоб берганида, унинг бу вазиятидан та’сирланган Бурҳониддин Термизий унга ҳурмат кўрсатади. Саййид Бурҳониддин Термизий унга ҳол илмидан хабардор бўлганлиги, унинг ҳам отаси каби ҳол илмини ўрганиши кераклигини айтади. Мавлоно Жалоллиддин тўққиз йил давомида дарс олади. Бу вақт ичида Бурҳониддин Термизий унга устози “Султону-л-уламо” Баҳоуддин Валаднинг “Ма’ориф” номли асарини кўп марта ўқитади.
Фаолияти
Бурҳониддин Термизий Мавлоно Жалоллиддин Румийга таҳсил вазифасини ўз ниҳоясига етказади. Қайсарийяга бориб, у ерда яшаш нияти билан Мавлоно Жалолиддин Румийга кетмоқчи эканлиги айтади. Мавлоно Жалолиддин Румий у кишига бўлган севгиси ва муҳаббати юзасидан аввал розилик бермайди. Лекин Бурҳониддин Термизийнинг ушбу гапини эшитиб, ноилож у кишига ижозат беришга мажбур бўлади: “Аллоҳга ҳамд бўлсин сенинг ишинг тамом бўлди. Инсонлар сендан нур ва насиб (илм) олади. Кетишимнинг сабаби шу: шиддатли ва қувватли бир арслон бу ўлкага (Коняга) келмоқда. У ҳам арслон, мен ҳам арслон, иккимиз бир-биримиз билан келиша олмай қолишимиз мумкин”. Ҳақиқатан, Бурҳониддин Термизийнинг Қайсарга кетишидан қисқа вақтдан кейин Коняга Шамсиддин Табризий (вафоти 645/1247-1248-йил) келади. Бурҳониддин Термизий ёшлигидан устозлик, улғайганда муршидлик даражасига етказган, шайхнинг ўғли Мавлоно билан хайрлашиб, 638/1240-1241-йил Қайсарийя шаҳрига келиб жойлашади. Бурҳониддин Термизий Қайсарийяда ўзининг фаоллиги билан халқ орасида ном тарқатган бўлиб, шу сабабдан ҳам Вазир (Онадўли Салжуқий давлати вазири) Шамсиддин Исфаҳоний Соҳиб (вафоти 646/1249-йил)нинг муридлари орасидан жой олганлиги манбаларда келтирилган. Бурҳониддин Термизийнинг кўп шогирдлари бўлиб, улар ичида танилиб, машҳур бўлганлари: Мавлоно Жалолиддин Румий (вафоти 672/1273-йил), Салоҳиддин Заркуб (вафоти 657/1258-йил), Султон Валад (вафоти 712/1312-йил), Соҳиб Шамсиддин Исфаҳоний (вафоти 646/1249-йил). Бурҳониддин Термизийнинг вафот этган вақти 639/1241-йил деб тахмин этилади. Бурҳониддин Термизийнинг қабри Туркиянинг Қайсарийя вилоятида Устози Баҳоуддин Валад сабабли, Саййид Бурҳониддин Термизий Кубровия тариқатида фаолият юритган. Бурҳониддин Термизийнинг “Ма’ориф” асари бизгача етиб келган. Асар форс тилида бўлиб, наср услубида ёзилган. Бу асар 1920-йил Теҳронда босилган. “Ма’ориф”нинг икки қўлёзма нусхаси бор. Биринчиси Ускудар Салимоға кутубхонасида 567-рақам остида, иккинчиси эса Коня Мавлоно музейида 2118-рақам остида қайд этилган. Фурунзанфар мазкур асарни бу икки нусха асосида 1960-йилда Теҳрон ун-ти нашриётида нашр қилдирган[1].
Асарлари
“Ма’ориф”.
Манбалар
- ↑ Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси энсиклопедияси. — Самарқанд. Имом Бухорий халқаро маркази, 2016. — Б. 641-644.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўрта аср Шарқ алломалари энсиклопедияси маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |