Буриш доираси — локомотив ёки вагонни бир издан иккинчи изга ўтказувчи ёки шу изда 180° буриб қўювчи қурилма. Асосан, темир йўл излари (релслар) дан иборат. Буриш доираси атрофи бетон билан мустаҳкамланган думалоқ чуқурликка ўрнатилади; у чуқурлик марказидаги ўқ ёрдамида айланма изларда ҳаракатланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил