Буржи милод — Теҳрон телеминораси. У Эроннинг энг баланд биноси ҳисобланади ҳамда дунё телеминоралари ичида 4-ўринда туради. Унинг умумий баландлиги 435 метрни ташкил этади. Телеминоранинг оғирлиги 161000 тонна бўлиб, эгаллаган майдони беш яримта футбол майдонига тенг келади. Телеминора Теҳроннинг жануби-ғарбида жойлашган бўлиб, Теҳроннинг деярли барча нуқтасидан кўриниб туради. Миноранинг қурилганига кўп бўлмаган бўлсада, Теҳрон шаҳрининг тимсолига айланиб улгурган. Мазкур телеминорани қуришдан мақсад симсиз телеузатишни кенгайтириш, телеузатиш соҳасида янгича технологияларни яратиш, радио ва телевидение тўлқинлари доирасини яхшилаш ва кенгайтириш, метеорология изланишларини ташкил этиш, йўл ҳаракатини назорат қилиш, шаҳар кўринишига замонавий тус бериш, ресторан, галерея, амфитеатр, кинотеатр ва бошқа кўнгилочар масканларини яратиш ва тижорат имкониятларидан фойдаланиш кўзда тутилган[1].

Манбалар

  1. ↑ Мостафавий, Ҳамид. Тасвирларда Эрон бо'йлаб саёҳат, 2013, СОКҲАНВАРАН ПУБ. — 78-бет. ИСБН 978-600-9675-31-3.