Burkina Faso
Буркина Фасо | |
|---|---|
|
Шиор: Унитé, Прогрèс, Жустиcе (Франсузча: Иттифоқ, Тараққиёт, Адолат) | |
| Мадҳия: Уне Сеуле Нуит | |
|
| |
| Пойтахт | Уагадугу |
| Расмий тил(лар) | Франсуз тили |
| Ҳукумат | Президентлик Республика |
| Иброҳим Траоре | |
| Аполлинаире Жоачим Кйéлем де Тамбèла | |
| Мустақиллик (Франсиядан) | |
• Сана |
5-август 1960 |
| Майдон | |
• Бутун |
274,200 км2 (73-ўрин) |
• Сув (%) |
0.146 |
| Аҳоли | |
• 2002-йилги рўйхат |
13,925,313 (63-ўрин) |
| • Зичлик | 50/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2005-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$16,830 мил. (119-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$1,209 |
| Пул бирлиги | CФА Франc (ХОФ) |
| Вақт минтақаси | УТC+0 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC+0 |
| Қисқартма | УВ |
| Телефон префикси | 226 |
| Интернет домени | .бф |
|
| |
Буркина Фасо (франсузча: Боуркина Фасо) (1984 йил августгача Юқори Волта Республикаси) — Ғарбий Африкадаги давлат. БМТ аъзоси. Майдони — 274,2 минг км2. Аҳолиси — 10,4 млн. киши (1990-йиллар охири). Пойтахти Уагадугу шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 45 вилоятга бўлинади.
Давлат тузуми
Амалдаги конституция 1991-йил 2-июндаги референдумда маъқулланган. Давлат бошлиғи — президент. У умумий тўғри ва яширин овоз бериш йўли билан 7 йил муддатга сайланади ва чекланмаган миқдорда қайта сайланиши мумкин. Қонун чиқарувчи ҳокимият — Миллий ассамблея. Ижрочи ҳокимият — президент ва у томонидан тайинланадиган бош вазир бошчилигидаги ҳукумат.
Табиати
Ер юзаси қирадирлардан иборат 200–500 м гача баландликдаги плато. Жан.ғарбидаги тоғлар 750 м гача боради. Иқлими — субекваториалмуссон, шимолий ҳудудларида қуруқ мавсум 8—10 ой давом этади. Ўртача ойлик температура 2426° дан 30—35° гача. Йилига 500–1000 мм гача ёгин ёгади. Асосий дарёлари — Қора Волта ва Оқ Волта. Тупроқлари қизил ва қизилқўнғир, латерит тупроқлар. Ўсимликлари саваннага хос, айрим жойларида ўрмон ва бутазорлар учрайди. Ҳудудининг 9% ўрмон. Саванналарда арслон, қоплон, фил, буйвол, кийик каби ҳайвонлар сақданиб қолган. Жан.да сесе пашшаси тарқалган. Миллий боғлар ва қўриқхоналар, жумладан мамлакат шарқида ДублБе, Куртягу, Арли миллий боғлари бор.
Аҳолиси
Аҳолисининг асосий қисми (50%) мосилар; лоби, фулбе, бобо ва б. халқлар ҳам яшайди. Аҳолининг 50%дан кўпроғи маҳаллий анъанавий динларга, 40% мусулмон динига эътиқод қилади; қолганлари христианлар. Шаҳар аҳолиси 9%ни ташкил этади. Расмий тили — франсуз тили.
Тарихи
Археология топилмаларига Караганда, Буркина-Фасода неолит даврида одамлар яшаган. Шимоли-ғарбда қад. истеҳкомлар ва қудуқлар, Ятенга атрофида овчилар ва ёввойи жониворлар тасвирланган қоя расмлари топилган. ХИ асрда Буркина Фасо ҳудудида мосилар давлати таркиб топа бошлади. ХИВ асрда Уагадугу, Ятенга ва б. давлатлар бўлган. ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида франсуз мустамлакачилари томонидан босиб олинди. 1904-йил Буркина Фасо Франсиянинг Юқори СенегалНигер мустамлакаси таркибига қўшиб олинди. 1919 йил Франсия Ғарбий Африкаси таркибида алоҳида маъмурий бирлик қилиб ажратилди, лекин 1932 йил Франсия Буркина Фасо ҳудудини Фил Суяги Қирғоғи, Нигер ва Франсия Судани мустамлакалари ўртасида бўлиб юборди. 1947-йил Буркина Фасо аввалги чегараларда Франсиянинг „денгиз ортидаги ҳудуди“ сифатида тикланди, 1958 йил декабрда Буркина Фасо давлат макрмини олди ва Франсия Ҳамдўстлиги таркибида мухтор республика деб эълон қилинди. 1960 йил 5 августда мустақилликка эришди. 1984 йил 4 августдан Буркина Фасо деб атала бошлади. М. Ямеого Юқори Волта Республикаси (ҳоз. БуркинаФасо)нинг биринчи президентидир. 1983 йилгача бир неча марта давлат тўнтариши бўлди. 1983 йил 4 августда ҳокимият"тепасига Т. Санкара бошчилигидаги Миллий инқилоб кенгаши келди. 1987 йилда эса Буркина Фасода навбатдаги давлат тўнтариши бўлиб, капитан Блез Компаоре бошчилигидаги Халқ фронти ҳокимиятни қўлга олди. Б. Компаоре—1991 йил 1 декабрдан мамлакат президенти. 1991-йил мамлакатда кўп партияли тизим жорий этилди. Буркина Фасо—1960 йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси суверенитетами 1992-йил 25-январда тан олган. Миллий байрами — 4 август— Инқилоб куни (1983).
Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари
Демократия ва федерация учун алянс, 1990 йилда тузилган партия; Африка демократик бирлашмаси партияси; Демократия ва тараққиёт конгресси партияси, 1996 йилда тузилган; Илгор ватанпарварлар миллий конвенти — Социалдемократик партия, 1991 йил тузилган; Демократия ва тараққиёт партияси, 1993 йилда тузилган; Халқ фронти, турли сиёсий ва ижтимоий ташкилотлар уюшмаси, 1987 йилда тузилган. Буркина Фасо бош меҳнат конфедерацияси, 1988 йилда тузилган; Буркина Фасо меҳнаткашлари касаба бирлашмаси, 1958 йилда ташкил этилган.
Иқтисодиёти
Буркина Фасо — аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалигининг улуши 40%, саноатнинг улуши —14%. Экин майдонининг 75%га ғалла экилади. Қишлоқ хўжалигининг асосий маҳсулотлари: пахта, ер ёнғоқ, мойли палма, шакарқамиш, шоли, батат, ловия. Даре балиқчилиги билан шугулланилади. Яйлов чорвачилиги устун. 4 млн.га яқин қорамол бор. Йилига 68 минг т гўшт етиштирилади. 100 га яқин корхона, жумладан ёгоч тилиш, пахта тозалаш, тўқимачилик, ёғсовун, чармпоябзал, шоли оклаш корхоналари, кушхоналар бор. Симоб, олтин, марганес, никел, мармар қазиб олинади. Йилига ўртача 157 млн. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади. Четга қорамол, чорвачилик маҳсулотлари, пахта, ер ёнғоқ, сабзавот, кунжут уруги сотади. Четдан машина ва асбобускуналар, озиқ-овқат, нефт мақсулотлари олади. Автомобил йўлларининг уз. 4,6 минг км, темир йўл узунлиги — 1155 км. Ташқи савдо-сотиқдаги мижозлари: Франсия. Котд’Ивуар; Германия, Канада, АҚСҲ, Нидерландия билан ҳам яқин алоқа боғлаган. Халқаро аэропортлари: Уагадугу, БобоДиуласо. Пул бирлиги — Африка франки.
Тиббий хизмати
Буркина Фасода давлатнинг 9 шифохонаси ва 400 дан ортиқ бошқа тиббий муассасалар бор. 3,6 мингўринли шифохоналарда 150 шифокор, 800 дан ортиқ ҳамшира ва акушер ишлайди.
Маорифи, маданий-маърифий ва илмий муассасалари
Мустақиллик эълон қилингунча (1960) аҳоли саводсиз эди. Истиқлол шарофати билан маорифни ривожлантириш режаси қабул этилди. Қишлоқларда 3 йиллик таълим марказлари очилди, мажбурий бепул бошланғич таълим йўлга қўйилди. Буркина Фасода давлат мактаблари билан бир қаторда пулли хусусий мактаблар ҳам бор. 6 ёшдан бошлаб болалар учун 6 йиллик бошланғич, қишлоқ жойларда 3 йиллик тўлиқсиз бошланғич мактаблар мавжуд. Тўлиқсиз ўрта мактаб (коллеж) 4 йиллик, тўлиқ ўрта мактаб (лицей) 7 йиллик. Бошланғич мактаб негизида 4 йиллик қуйи ҳунартехника таълими, 7 йиллик ўрта техника таълими йўлга қўйилган. Бошланғич мактаблар учун ўқитувчилар педагогика билим юртларида 3 йил давомида, ўрта мактаблар учун ўқитувчилар университетда тайёрланади. Буркина Фасода Уагадугу университети (1969 йилда Олий таълим маркази сифатида ташкил этилган, 1974 йилдан университет мақомини олган), Кино ва телекўрсатув ўқув институти бор. Мамлакатдаги йирик илмий муассасалар: Илмий тадқиқот маркази, Тропик қишлоқ хўжалиги институти, Илмийтехника тадқиқотлари бюроси, кончиликгеол. дирекиияси, Тропик ўрмон техника маркази (1963), Миллий педагогика институти, Пахта ва тўқимачилик институти, Иқтисодий ва ижтимоий фанлар маркази ва б. Унт ҳузуридаги кутубхона, Миллий педагогика институтининг кутубхонаси, Илмий тадқиқотлар маркази ҳузуридаги кутубхона, Кончиликгеол. дирексиясининг кутубхонаси мавжуд.
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви
Буркина Фасодаги йирик газ. ва журнал лар: „Сидвая“ („Ҳақиқат“, франсуз тилида чиқадиган кундалик газ., 1984 йилдан), „Бюлтен де лажанс денформасон дю Буркина“ („Буркина ахборот агентлигининг бюллетени“, франсуз тилида чиқадиган ҳафталик журнал), „Журнал дю жёди“ („Пайшанбалик газета“, франсуз тилидаги ҳафталик газ., 1991 йилдан), „Матен“ („Тонг“, франсуз тилидаги ҳафтанома, 1992 йилдан), „Пен“ („Мамлакат“, франсуз тилидаги кундалик газ., 1991 йилдан). Буркина Фасо ахборот агентлиги 1963 йилда ташкил этилган. Буркина миллий радиоэшиттириши ҳукумат агентлиги. Буркина Фасо миллий телекўрсатувига 1963 йилда асос солинган.
Адабиёти ХХ аср 60-йилларининг ўрталаридан бошлаб франсуз тилида ривожланабошлади. Р. Никемнингхалқоғзаки ижоди услубидаги „Ғараз“ романи 1967 йилда босилиб чиқди. П. Дабире ўзининг „Самсоа“ романида мосиларнинг қишлоқ ҳаётини тасвирлади. С. Кулибали шеър ва романлари билан машҳур бўлди. А. Кере шеърлари она юрт табиатини мадҳ этади. Ф. Пассер, Э. Савадого, Ж. Ю. Базе ва б. миллий адабиётни ривожлантиришга ҳисса қўшдилар. 1984 йилда нашр этилган „БуркинаФасо шеърияти антологияси“га кирган асарлар мамлакатнинг ўткир ижтимоийсиёсий муаммоларини акс эттиради. Ёш шоирлар урушга қарши, ер юзида тинчликни сақлаш мавзуларини қаламга олмоқдалар.
Меъморлиги ва тасвирий санъати
Буркина Фасо халқлари (моей, бобо, фулбе ва б.)нинг турар жойи конус шаклидаги доирасимон ёки ясси томли тўғрибурчакли 4—5 хонали уйлардан иборат. Баъзи халкларнинг мустаҳкамланган турар жойлари 2—3 қаватли ясси томли доирасимон минораларни эслатади. Гуваладан доирасимон қилиб тикланган дон омборларининг деворларига „кўз тегмасин“ деб аёллар, тошбақалар ва эчкемарлар тасвири туширилган. Гуваладан ясси томли маежидларни минора ва мезаналар билан бирга қуриш одат бўлган. Айрим иморатларнинг пештоқига кийик шохлари ва турли нақшлар солинган ёғочлар илиб қўйилади. Ҳоз. франсуз меъморлари лойиҳаси асосида замонавий бинолар қурилмоқда. Бронзадан ясалган буюмларда ўсимликка ўхшатиб нақш солинган санъат асарлари яратилади. Миллий кийим-кечакларга мовий рангда турли нақшлар тикилади.
Мусиқаси
Буркина Фасодаги кўпгина халқларнинг мусиқий анъаналари хилма-хил. Қишлоқ жамоаларида меҳнат жараёнлари, байрам маросимлари, диний расмрусумларга багишланган турлича мусиқий услуб ва йўсинлар бор. Кўпинча мусиқа, раке ва қўшиқ бирга ижро этилади. Байрам маросимларида ижро этиладиган кўпгина қўшиқларда аждодлар руҳига мурожаат этилиб, сиҳацаломатлик, омонесонлик ва мўл ҳосил бўлиши ҳақидаги тилаклар айтилади. Чолғу асбоблари: най, дўмбира, чанг, ғижжак ва ҳайвон шохларидан ясалган карнай кабилар. Кейинги йилларда замонавий мусиқани ривожлантиришга катта аҳамият берилмоқда. Уагадугудаги миллий театр ва миллий фолклор дастаси, бир қанча эстрада ашула ва рақс дасталари мавжуд.
Киноси
1969 йилда Уагадугуда бўлиб ўтган 1Умумафрика кинофестивали миллий кинематографиянинг ривожланишига туртки бўлди. Биринчи тўлиқ метражли филм 1972 йилда яратилган. Кейинчалик „Яраш йўли“, „Худонинг инъоми“, „ПокоПоко“ каби филмлар юзага келди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.
