Бурмаланган област — геосинклинал минтақа ривожланишининг ягоналиги ва бир вақтда бурма ҳосил бўлиши билан ажралиб турадиган бир қисми. Ер пўсти ҳаракатдаги зоналари — геосинклинал минтақалари ривожланишидаги қонуний босқич. Тектоник жараёнларнинг ривожланиши интенсивлиги бир хил эмаслиги сабабли Бурмаланган област баъзи бир даврлар — бурмаланиш даврлари билан боғлиқ. Масалан, палеозой даврининг бошидан бошлаб каледон Бурмаланган област (асосий бурма ҳосил бўлиши ордовик, силур ва девон даври биринчи ярмида бўлган), герсин Бурмаланган област (палеозой охирида), мезозой ёки киммерий Бурмаланган област (юра ва бўр даври бошланишида) фарқ қилинади. Токембрийда ҳам бир канча Бурмаланган област ҳосил бўлган. Бурмаланган област да бурмалардан ташқари тектоник қопламлар бор, тоғ жинслари регионал метаморфизмга учраган, кучли магматик жараёнлар содир бўлган. Бурмаланган област нинг маълум бир кисми платформаларнинг чўкинди қоплами бурмаланишидан ёки геосинклинал областнинг чеккаларида, шунингдек платформа ичкарисидаги бурмаланган зоналар — авлакогенларда (Донбасс) таркиб топали. Ўзбекистонда токембрий, каледон, герсин ва киммерий Бурмаланган област мавжуд.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил