Бурқутлар — ўзбек қабилаларидан бири. Бурқутлар асосан Зарафшон воҳасида (ҳозирги Пояриқ. Нарпай, Навоий, Ғиждувон туманларида), қисман Мирзачўлда (Жиззах яқинида) жойлашган. ХВИИИ асрнинг 1950- йилларида бурқутлар Бухоро хонлигига қарши катта қўзғолон кўтарган. Қўзғолонни ҳукумат қўшинлари бостиргач, бурқутларнинг бир қисми Зарафшон воҳасидан Ҳисор водийсига кўчирилган. Ўзбекистонда яшаган Бурқутлар ўтроқлашиб, маҳаллий аҳоли билан аралашиб кетган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил