Burqutsoy
Бурқуцой, Отчисой — Навоий вилояти Нурота туманидаги сой. Қоратоғнинг жанубий ён бағридан (800 м), Бурқут қишлоғи яқинидан бошланади. Узунлиги 18 км, ҳавзасининг майдони 84 км². Ёғин жуда кам ёғадиган паст тоғлардан бошланганидан Бурқуцой жуда камсув. Сойда ёғингарчилик пайтидагина бошданоёқ сув оқади, бошқа вақтларда деярли қуриб қолади. Бурқуцой Зарафшон дарёсига етмасдан Ўртаовул ва Баҳрин қишлоқлари яқинида тугайди. Бурқуцойга ўнгдан биргина Хонақасой ирмоғи қуйилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |