Burun qonashi
Бурун қонаши — бурун бўшлиғидан қон келиши. Буруннинг лат ейиши ёки шиллиқ пардасининг зарарланиши (тирналиши, шилиниши, бурунни ковлаш), организмнинг умумий, асосан, юқумли касалликлари (мас, грипп) Бурун қонаши га сабаб бўлади. Юрак, буйрак, жигар, қон яратувчи аъзолар касалланганда, қон босими ошганда ҳам бурун қонайди. Баъзан атмосфера босими, ҳаво ҳарорати ва намлиги ўзгарганда, шиллиқ пардага мунтазам кимёвий моддалар таъсир этганда, шунингдек жазирама иссиқ кунларда ҳам Бурун қонаши кузатилади. Бурун қонаганда қон ташқарига чиқмай, баъзан ҳалқумга қараб оқиши ва бурни қонаётган киши уни билмай ютиб юбориши ҳам мумкии. Бунда бирдан қон қусиш бурун қонаётганининг аниқ белгиси ҳисобланади. Баъзан қизилўнгач ёки меъдадан келаётган қон ҳам бурундан қон кетишига сабаб бўлади. Бурун қонаганда бошни баланд қилиб ётқизиш, бурун катагига водород пероксид шимдирилган пахта ёки дока тиқин қўйиш, иложи борича қонни тўхтатиш чорасини кўриш лозим. Муздек сувга латта ҳўллаб қаншарга босиш, тўхтайвермаса энсага муз солинган халта қўйиш, булар ёрдам бермаса врач чақириш керак. Ботбот Бурун қонаши бирор касаллик аломати бўлиши мумкин, бундай ҳолларда, албатта, тиббий текширувдан ўтиш зарур.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |