Burunduqlar
(Burunduqdan yoʻnaltirildi)
Бурундуқлар, оласичқонлар (Тамиас) – кемирувчилар туркумининг татинсимонлар оиласи уруғи. Шимолий ярим шардаги ўрмонларда тарқалган. Бир неча тури маълум. Россиянинг шарқий қисмидаги ўрмонларда Осиё бурундуғи учрайди. Танасининг узунлиги 14 см, думи 9 см га яқин, орқа қисмида бешта қора йўли бўлади. Қишда уйқуга кетади, ҳар йили бир марта (баъзан 2 марта) 4–10 та бола туғади. Нина барглилар уруғи, кенгбаргли дарахтлар барги, куртаги ва меваси билан озиқланади, қишга 4 кг гача озиқ (асосан кедр ёнғоғи) тўплайди. Бурундуқлар лунжида озиқ олиб юрадиган халтаси бўлади. Ўрмончилик ва қишлоқ хўжалигига қисман зиён келтиради. Осиё бурундуқлари кана энсефалитининг иккинчи даражали тарқатувчиси ҳисобланади.
| Бурундуқлар | ||
|---|---|---|
| Биологик классификация | ||
| ||
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |