Бурундуқлар, оласичқонлар (Тамиас) – кемирувчилар туркумининг татинсимонлар оиласи уруғи. Шимолий ярим шардаги ўрмонларда тарқалган. Бир неча тури маълум. Россиянинг шарқий қисмидаги ўрмонларда Осиё бурундуғи учрайди. Танасининг узунлиги 14 см, думи 9 см га яқин, орқа қисмида бешта қора йўли бўлади. Қишда уйқуга кетади, ҳар йили бир марта (баъзан 2 марта) 4–10 та бола туғади. Нина барглилар уруғи, кенгбаргли дарахтлар барги, куртаги ва меваси билан озиқланади, қишга 4 кг гача озиқ (асосан кедр ёнғоғи) тўплайди. Бурундуқлар лунжида озиқ олиб юрадиган халтаси бўлади. Ўрмончилик ва қишлоқ хўжалигига қисман зиён келтиради. Осиё бурундуқлари кана энсефалитининг иккинчи даражали тарқатувчиси ҳисобланади.

Бурундуқлар
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил