Burxon Boybulov
Бурхон Шодиевич Бойбулов (туғилган: 5-май, 1973-йил, Дарё қишлоғи, Яккабог' тумани, Қашқадарё вилояти) — Ўзбекистон чорвачилиги соҳасига улкан ҳисса қўшган олим, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академиясини муваффақиятли тамомлаган, Ўзбекистон чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти Қашқадарё илмий-тажриба стансияси директори.
Фаолияти
2000-йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. 2001-2005-йилларда Ўзбекистон чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институтида аспирантурада таҳсил ола бошлаган.
Б.Бойбулов номзодлик диссертациясини 2001-2008-йиллар мобайнида профессор М.Аширов раҳбарлигида бушуев зотли сигирларнинг сут маҳсулдорлиги пуштдорлиги ва елин хусусиятлари борасида қатор илмий ва амалий тадқиқотлар олиб борган ҳамда номзодлик даражасини берувчи "Турли тизимлардаги сигирларнинг сут маҳсулдорлиги, пуштдорлик ва елин хусусиятлари" мавзусидаги илмий ишни муваффақиятли ҳимоя қилиб, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди даражасини олган[1].
Ўз фаолиятини дастлаб "Племелита" илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон чорвачилик илмий-тадқиқот институтининг сутдор қорамоллар марказида кичик илмий ходим сифатида бошлаган. 2012-йилда эса катта илмий ходим унвонини қўлга киритган. 2013-йилда Президент ҳузуридаги давлат бошқарув академиясининг „Давлат бошқаруви“ йўналишини тугатган.
Олиб борган илмий-тадқиқотлар натижалари бўйича 47 та, ҳозирги кунгача эса 130 га яқин мақола, 10 га яқин услубий қўлланмалар чоп этилган. Ўнлаб тавсиянома ҳамда бир неча патент ва гувоҳномалар муаллифи, ўнлаб шогирдларнинг устози ҳисобланади.
2009-йилдан буён Ўзбекистон чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти Қашқадарё илмий-тажриба стансияси директори лавозимида фаолият юритиб келмоқда[2].
Манбалар
- ↑ Бойбулов, Бурхон. Турли тизимлардаги Бушуев зотли сигирларнинг сут маҳсулдорлиги, пуштдорлиги ва елин хусусиятлари. Қарши: "Насаф" НМИУ 2022.
- ↑ „архив нусхаси“. 2025-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-июл.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |