Бурхонийлар, Садрлар — ХИИ асрда Бухорони идора қилган ва Садри Жаҳон унвони билан машҳур бўлган бадавлат ҳукмдор хонадон.[1] Бурхонийлар аслида шаҳарнинг ханафия мазҳабидаги мусулмонлар жамоаси бошлиғи, тасаввуфнинг хожагон (кейинчалик нақшбандия) тариқати издошлари бўлмиш маърифатли кишилар бўлиш билан бирга шаҳар маъмурияти ҳам уларнинг қўлида бўлган. Шунинг учун Бухорони босиб олган ажнабий ҳукмдорлар ҳам бурхонийларга ва уларнинг мол-мулкига дахл қилмаганлар. Бурхонийларнинг замондоши бўлган Бундорий ва Низоми Арузи Самарқандийларнинг маълумот беришларича, 1141-йили қорахитойлар Самарқанд ёнида, Қатавон чўлида Султон Санжар (1118-1157) қўшинини тор-мор келтириб, Самарқанд ва Бухорони Хоразмшоҳ Оцизнинг қариндоши Отмтакинга топширган. Отмтакинни эса бурхонийлар оиласидан бўлмиш имом Тож ул-ислом ибн Абдулазизнинг ихтиёрига топшириб, унга имомнинг сўзларидан чиқмасликни буюрган. Китоби Муллазода муаллифининг айтишича, бурхонийлар хонадонига Абдулазиз ибн Умар вафотидан кейин бу лавозим ўғли Муҳаммадга берилган. Абдулазиз ибн Умарнинг авлодлари 1207-йилгача Бухорода мустақил ҳукмронлик қилдилар. Сўнг Садри Жаҳон Бурхониддин ибн Аҳмад ўша йили Хоразмшоҳ Такаш (1172-1193) тарафидан мансабидан туширилди. Бурхонийларнинг баъзи намояндалари илгаригидек нуфузга эга бўлмасалар-да, имтиёзлари мўғуллар даврида ҳам асосан сақланиб қолган. Улар сомоний амирларидек тўқ ва фаровон ҳаёт кечирганлар/ Саройи ҳамиша уламо, шуаро жамоаси билан гавжум бўлган.

Бухоро садрларидан бири бунёдкорлик соҳасида ўзидан унутилмас эсдалик қолдирган. ХИИ аср охирида унинг кўрсатмасига биноан Бухоро яқинидаги Вобкентда ҳозирда шу шаҳар номи билан аталивчи минора қурилган.

Манбалар

  1. ↑ Аҳмедов, Бўрибой. Тарихдан сабоқлар. Тошкент: Ўқитувчи, 1994 — 404-бет. ИСБН 5-645-02198-3. Қаралди: 2015-йил 9-феврал (2015-йил 9-февралда асл нусхадан архивланган).