Buryat solnomalari
Бурят солномалари — шарқий бурятларнинг тарихий ёдномалари. Йилномалар ва қисқача тарихий очеркларнинг оралиқ шакли кўринишида бўлган. Бурятлар учун тушунарли бўлган адабий мўғул тилида ёзилган. Селенга (И. Ломбоциренов, 1868), хорин ва ага (Т. Тобоев, 1863, В. Юмсунов, 1875, Хобитуев, 1887), баргузин (Н. Саҳаров, 1887) бурятлари солномалари машҳур. Бурят солномалари муаллифлари тарихий ёднома, битиклар, Дашт думалари архиви ҳужжатлари, халқ ривоятлари, афсоналаридан фойдаланганлар. Юмсунов (қад. даврдан ХИХ асргача бўлган воқеалар) ва Тобоев (1860-йилгача бўлган маълумот) солномалари энг мукаммал ва сермазмун. Саҳаров солномаси 1740—1886-йилларни ўз ичига олади. Бурят солномалари юқори феодал табақавакиллари томонидан тузилгани учун шуларнинг синфий мафкурасини ифодалайди. Халкнинг турмушига оид фактларни йилмайил, изчил баён этилганлиги катта қимматга эга. Бурятлар Сибирда ўзига хос бундай адабий ёдгорликка эга бўлган ягона халқдир.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |