Buryatiya

Бурятия ёки Бурятия Республикаси (русча: Респу́блика Буря́тия; бурятча: Буряад Улас) — Россия Федерацияси таркибидаги республика. Шарқий Сибирнинг жанубида, Байкал кулидан жанубий ва шарила жойлашган. Майдони 351,3 минг км². Аҳолиси 970 мингдан кўпроқ киши (2025-йиллар ўрталари). Бурятияда 21 туман (аймоқ), 6 шаҳар ва 29 шаҳарча бор. Пойтахти – Улан Уде шаҳри.
Давлат тузуми
Бурятия – республика. Амалдаги конституцияси 1994-йил 22-февралда қабул қилинган. Давлат бошлиги – президент. Қонун чиқарувчи олий (ваколатли) органи – бир палатали парламент – Халқ Хурали. Олий ижроия ҳокимиятни республика ҳукумати амалга оширади.
Табиати
Бурятиянинг кўп қисми тоғлик. Байкал кўли қирғоғи бўйлаб ҲамарДабан, УланБургаси, Баргузин, шимолида Жанубий Муя ва Шимолий Муя тизмалари, тоғлараро сойликлар (Юқори Ангара, МуяКаунди) жойлашган. Бурятиянинг бутун шимоли-шарқий қисмини Витим ясситоғлиги эгаллаган. Жануби-шарқда Саган Дабан, Худун, Заган, СаганХуртей каби қатор тизмалар бор. Чекка жануби-ғарбида Бурятиянинг энг баланд нуқтаси – МункуСардик тоғи (3491 м). Фойдали қазилмалари: олтин, кумуш, қалай, никел, волфрам, молибден, апатит, кварс, мармар, гранит, темир рудаси, кумир, графит. Иқлими кескин континентал. Қиши совуқ (январнинг ўртача температураси –24° дан –25° гача), қор кам ёғади. Ёзи илиқ, июлнинг ўртача температураси 7° дан (тоғларда) 18° гача. Йилига 300 мм ёғин тушади. Кўп йиллик музлоқ ерлар бор. Дарёлари асосан Байкал кули ва Лена дарёси ҳавзаларига қарайди. Байкал кўлига Селенга, Баргузин ва Юқори Ангара қуйилади. Лена ҳавзасига Витим дарёси қарайди. Тоғтайга, тоғ чимли тупроқлар, тоғларда тоғтундра, дашт ва Урмонли даштларда қорамтир тупроқ ва каштан тупроқлар учрайди. Майдонининг 4/5 қисми ўрмон. Ҳайвонот дунёси турлитуман. Собол, олмахон, ондатра, колонок, оқсичқон, тулки, бўри, оқ қуён, росомаха, силовсин, айиқ, лос, изюбр, элик, кабарга, ёввойи чўчқа, тоғ эчкиси, шимолий буғуси ва бошқа яшайди. Байкал, Баргузин қўриқхоналари бор.
Аҳолиси
Бурятияда 60 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қилади. Бурятлар аҳолининг 25%, руслар 70%ни ташкил этади, шунингдек украинлар, татарлар ва бошқа ҳам яшайди. Аҳолисининг ўртача зичлиги 1 км² га 3 киши. Аҳолининг 60% шаҳарларда яшайди. Йирик шаҳарлари: УланУде, Кяхта, Закаменск, Гусиноозёрск.
Тарихи
Бурятия ҳудудидан юқори палеолит даврига мансуб археологик ёдгорликлар топилган. Ўша даврда одамлар ибтидоий жамоа тартибида яшаб, овчилик билан шуғулланган. Неолит даврига келиб ўқёй пайдо бўлган, кулолчилик ривожланган. Милоддан аввалги ИИИ асрдан милодий ХИ асргача бўлган даврда Бурятияда кўчманчи жамоалар ҳамда илк феодал давлатларнинг қабила уюшмалари (хуннлар, жужанлар, уйғур, қирғиз ва киданлар) биринкетин ҳукм суриб турган. Асосий бурят қабилалари – булағат, эхирит вахоринслар ХИИИ асрдан аввалроқшу ерларда яшаган. Бурятлар хўжалигини асосан чорвачилик ташкил этган. Баъзи аймоқларда деҳқончилик, овчилик, ҳунармандчилик билан шуғулланганлар. ХВИИ асрда Бурятияда биринчи бор рус казак отрядлари пайдо бўлди. Бу ерларда ҳарбий истеҳкомлар қурила бошланиб, шу муносабат билан Россиядан давлат хизматидаги кишилар, саноат ишчилари, рус деҳқонлари (мужиклар) кўчиб кела бошладилар. ХВИИ аср ўрталарида Ғарбий Бурятия, кейинроқ унинг қолган кисми Россия таркибига қўшиб олинди. ХХ аср бошларида чоризмга қарши ҳаракат авж олди. 1918-йил февралда Шўро ҳокимияти ўрнатилди. Ўша йилнинг августда Япония ва 1919-йил апрелда Америка қўшинлари босиб олди. 1920-йил мартида халқ лашкарлари шўро армияси ёрдамида Бурятияни озод килди. Натижада 1921-йил 27-апрелда БурятМонгол, 1922-йил 9-январда МонголБурят мухтор вилоятлари пайдо бўлди. 1923-йил 30-майда улар бирлаштирилди ва РСФСР таркибида Бурят Монгол АССР ташкил топди. 1958-йилдан Бурятия АССР, 1991-йилдан Бурятия Республикаси деб номланди. 1990-йил октабрда Бурятиянинг давлат суверенитета ҳақидаги декларация кабул қилинди.
Иқтисодиёти
Ташқи савдо айланмаси 190 млн. АҚСҲ долларига яқин. Бурятия ҳудудида 100 дан ортиқ қўшма корхонага 20 мамлакат сармоя сарфлаган. Дунёдага 60 давлат, жумладан, Хитой, Монголия, Италия, Литва, Украина, Қозоғистон, Ўзбекистон ва бошқа билан савдо қилади. Четга чиқариладиган маҳсулотлари: ёғоч, селлюлоза, жун, дон, кумуш, рангли металлар, кумир, мармар, мўйна, чарм, ойна ва бошқа Четдан саноат учун бутлаш деталлари ва бошқа асбобускуналар келтиради. Бурятияда 4 мингдан зиёд врач аҳолига хизмат кўрсатади. Бурятия ҳудудида 300 дан кўпроқ шифобахш булоқ, Горячинскдаги балнеология шифохонаси, Аршан, Саян тог курортлари, "Байкал" санаторийси бор. Бурятия илмий маркази ва Шарқ тиббиёти марказида Тибет тиббиёти сирлари ўрганилади. 10 дан кўпроқ дори-дармон тибетча ресепт бўйича ишлаб чиқилган, томирга қараб ташхис қўювчи автомат мажмуа яратилган, "Байкалфарм" дори-дармон ишлаб чиқариш корхонаси мавжуд.
Хўжалиги ва саноати
Бурятияда машинасозлик ва металл ишлаш тармоклари ривожланган. Жумладан, авиация саноати (Ми-8, Ми-17 вертолётларини ишлаб чикарувчи УланУде авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси), транспорт машинасозлиги (локомотиввагон таъмир заводи), приборсозлик (автоматлаштириш приборлари ва воситаларини ишлаб чиқарувчи "Теплоприбор" заводи), чорвачилик учун машина ва асбобускуналар ("Бурятферммаш" бирлашмаси), ўрмон, ёғочсозлик ва селлюлозақоғоз саноати ("Забайкаллес" консерни, Селенга селлюлозакартон комбинати), бинокорлик материаллари саноати (Тимлюй семент ва асбест буюмлар заводи) корхоналари бор. Енгил саноатда "УланУде мануфактураси" аксиядорлик бирлашмаси, УланУде устки трикотаж кийимлар фабрикаси энг йирик корхоналардир. Озиқ-овқат саноати корхоналари УланУде, Закамемск. УстБаргузин, Нижнеангарскда жойлашган. Мудофаа корхоналарида халқ истеъмол моллари: авиация заводида кир ювиш машиналари, приборсозлик бирлашмасида тиббиёт асбоблари, радио заводида аудио ва видеоприёмниклар ишлаб чиқарилади. Гусиноозерск давлат электр стансияси ва УланУдеда 2 иссиклик электр стансияси бор.
Қишлоқ хўжалигида майин жунли қўйчилик, гўшт-сут, гўшт чорвачилиги етакчи тармоқлардир. Қорамолчилик, чўчқачилик, йилқичилик, паррандачилик, ҳайвонотчилик, буғучилик ҳамда мўйнали ҳайвонларни овлаш ривожланган. Бурятия жанубида ва Баргузин дарёси водийсида деҳқончилик қилинади; донли экинлар, асосан баҳори буғдой, сули ва арпа экилади.
Транспорти
Асосий транспорт тури – темир йўл (уз. 1200 км, юк айланмасининг 80%). Бурятия жанубидан Транссибир темир йўл, шимолидан Байкал-Амур магистрали (БАМ) ўтади. Республика ҳудудининг ҳар 10 минг км²га 34 км темир йўл тўғри келади. Бурятия УланУдени Монголиянинг УланБатор ва ХХРнинг Пекин шаҳарлари билан боғлайди. Автомобил йўллари узунлиги– 9530 км. УланУде шаҳрида аэропорт бор. Байкал кўлида, Селенга, Баргузин ва Юқори Ангара дарёларида кемалар қатнайди. Байкал бўйида туризм йўлга қўйилган. Забайкале ва Тункин табиий миллий боғлари барпо этилган.
Маорифи ва фани
Бурятияда 4 олий (20 мингдан ортиқ талаба) ва 20 ўрта махсус (16 мингга яқин талаба) ўқув юрти, 6 коллеж, 44 бошланғич ҳунар таълими ўқув юрти, 602 ўрта умумий таълим мактаби (191 минг ўқувчи), лицей ва гимназиялар фаолият кўрсатади. Шарқий Сибир технология университети, Бурятия илмий маркази бор.
Адабиёти
Қадим замонларда бурятларнинг ривожланган бадиий адабиёти бўлмаган. ХВИИИ аср урталаридан халқ оғзаки ижодиёти намуналарини ёзиб олишга киришилган, улар орасида магтал деб аталган мадҳиялар, турли шеърлар, қўшиқлар ва достонлар бор. Халқ шеърий ижодиёти замонавий бурят адабиётининг шаклланишига баракали таъсир ўтказди. Қўшиқ ва лапарлар, афсона ва ривоятлар, мақол ва маталлар, эртак ва достонларда халқнинг фикртуйғулари, орзуумидлари ифодаланган. Бир неча ўн минг сатрдан иборат бўлган "Гесер" миллий эпоси бурятлар қаҳрамоннома ижодкорлигининг чўққиси ҳисобланади. ХХ аср бошларида улус ёзма драматургияси дунёга келди. Бу жанрни Д. А. Абашеэв, С. П. Балдаев, И. В. Барлуков, К. Г. Салтиков бошлаб бердилар. 20-йилларда ижодий йўлини бошлаган Х. Н. Намсараев замонавий бурят адабиётига асос солди. У ўзининг бир пардали песаларида, шеър ва ҳикояларида, "Геленбобонинг иқрори" поэмасида халқ ҳаётини тасвирлади. Унинг "Сиремпил" қиссаси меҳнат ахлининг озодлик ва бахцаодат йўлидаги курашини ифодалайди. Муаллифнинг "Тайша қамчиси" пссаси ва "Тонг шафағи" романи бурят адабиётининг олтин фондига киради. Бурят шоир ва адибларидан Солбоне Туй, С. Дон, Н. Балдано, Б. Базарон, Ч. Сидендамбаев, Б. Мунгунов, Д. Батажабай, М. Степанов, Ж. Балданжабон, И. Калашников, С. Галсанов, Д. Жалсараев асарлари машҳур. Иккита республика ва бир неча туман газ.лари нашр этилади. Республика давлат телерадиоси ишлайди.
Меъморлиги ва тасвирий санъати
Бурятия ерларида милоддан аввалги давр санъат ёдгорликлари – тошларга ўйиб ишланган одамлар, ҳайвонлар, ов манзаралари тасвири, керамика ва бронза кандакорлиги намуналари кўп топилган. Булар наққошлик, ёғоч, суяк, олтин, кумуш ўймакорлиги ривожланганидан далолат беради. УланУде яқинида Иволгин шаҳри (милоддан аввалги И аср ва милодий И аср) қолдиқлари мавжуд. ХВИИИ асрдан ламаизм таъсирида қурилган ибодатхоналарда Марказий Осиё ва ерли халқ санъати анъаналари чатишиб кетди (Агинское, Гусиноозёрск, Сигалск ва бошқа шаҳарларда куп ибодатхоналар сақланган). Булар 2 ва 3 қаватли, том бурчаклари юқорига қайрилган. Уларнинг олд томонида кўпинча устунли пешайвон бўлган. Бу ибодатхоналарда Будда ҳайкаллари ўрнатилган. Кейинги йилларда Бурятияда кўплаб замонавий турар жой, маиший ва маданий бинолар қад кўтарди, янги шаҳар ва қишлоқлар барпо этилди.
Театри
Халқ қўшиқлари, рақс ва ўйинлари миллий театр негизини ташкил этади. Халқўйинлари анъанаси дастлабки спектаклларда қўлланган актёрлик малакасининг юзага келишига сабаб бўлди. 1908–17 йилларда илк ҳаваскорлик театрлари ташкил тогши. Дастлабки ёзма песалар "Ўлим" (Д. Абашеэв), "Айб ичимликда" (М. Барлуков), "Иккидунё" (М. Салтиков) 1908– 14 йилларда вужудга келди. 20-йилларнинг бошида ҳаваскорлик тўгараклари авж олди. 1927-йил УланУдеда драма театри очилди. Унинг актёр ва режиссёрлари Бурятия миллий театрининг ташкил топишига ёрдамлашди. 1928-йилда Бурятия театр студияси очилди. Шу студия асосида 1930-йилда Санъат техникуми ташкил топди ва у 1936-йилда мусиқатеатр билим юртига айлантиридди. Б. Балдано, М. Шамбуева, Г. Сидинжапов каби атоқпи драматург, актёр ва режиссёрлар етишиб чиқди. Бурятиянинг машҳур саҳна усталари: М. Степанова, В. Халматов, Б. Вампилов, Н. Гендунов, Ф. Сахиров ва бошқа Б.да 4 та театр, Бурятия давлат филармонияси, "Байкал" ашула ва рақс ансамбли мавжуд.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Россия оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |