Бушменлар (голландча босжесман, айнан — ўрмон одами) — халқ, Жанубий ва Шарқий Африканинг туб аҳолиси. ХВИ—ХИХ-асрларда банту халқлари Бушменларни Намибиянинг чўл раёнларига сиқиб чиқарганлар. Намибия (85 минг, 1992), Боцвана (35 минг), Ангола (8 минг) ва Зимбабве (1 минг)да яшайдилар. Бушмен ирқига мансуб. Бушмен тиллариая гаплашадилар. Анъанавий ибтидоий диний эътиқодлар сақланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил