Бушмейстер, сурукуку (Лачесис мута) — заҳарли илонлар тури. Чинқироқ илонлар оиласининг чўнқирбош випералар уруғига мансуб. Узунлиги 4,3 м, йўғонлиги одам сонидек, випералар ичида энг йириги ва заҳарлиси. Териси қизғишсариқ, орқа томонида ромб шаклидаги қатор қора нақшлари бор; қорни оқ ёки сарғишоқ, чиннидек ярақлайди. Жанубий Америка ўрмонларида яшайди. У кўпинча соя ерларда кулча бўлиб ётади. Заҳар тиши 2,5 см ча, заҳари ўткир. Одамга ташланади. Тухум қўйиб кўпаяди. Турли жониворлар билан озиқланади.

Бушмейстер
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил