Bussenar Lui Anri
БУССЕНАР (Боуссенард) Луи Анри (1847.4.10, Эскренн 1910.11.9, Орлеан) — франсуз ёзувчиси. Буссенар асарлари ўткир мавзули бўлиб, географик, табиийтарихий маълумотларга бой ҳамда инсонпарварлик руҳи билан суғорилган. "Австралия орқали" (1879), "Гвиана робинзонлари" (1882) романларида қизиқарли саргузаштлар кўп. "Доктор Синтез сири" (1888), "Музликлар орасида ўн минг йил" (1890) илмийфантастик романлар муаллифи. "Сузувчи орол" (1898) ва "Калла кесар капитан" (1901) романларида эса эзилган халқлар ҳаёти ва қисматига ҳамдардлик яққол кўринади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |