Bussengo Jan Batist
БУССЕНГО (Боуссингаулт) Жан Батист (1802.2.2 Париж 1887.11.5) - франсуз кимёгари, агрокимё асосчшаридан бири. Париж Фанлар академияси аъзоси (1839). Илмий ишлари ўсимликлар физиологияси ва агрокимё масалаларига бағишланган. У ўсимликларнинг илдиздан озиқланиши, ўғитларни қўллаш, табиатда моддаларнинг доиравий айланиши, азот алмашинуви, тупрокда азотнинг ҳаракати, дуккаклилардан бошқа жами ўсимликлар азотни тупрокдан ўзлаштириши ва бошқа масалаларини ишлаб чиқди, яшил ўсимликлар учун ҳаводаги СО2 углерод манбаи эканлигини аниқлади. Физиология ва агрономияда вегетацион усул асосчиси.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |