Бутадион (Бутадионум) — оғриқ қолдирувчи, иситма туширувчи ва яллиғланишга қарши дори. Ревматизмнинг ўткир ва сурункали хили, инфексион полиартрит, подагра, эритема ва бошқа касалликларга даво қилишда қўлланади. Б. қабул қилганда баъзан меъдага нохуш таъсир кўрсатиши (яра бўлганда кўнгил айниши, оғриқ кучайиши ва бошқалар) мумкин.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил