Бутенлар, бутиленлар — тўйинмаган углеводородлар, умумий формуласи C4Ҳ8. Молар массаси 56,11, рангсиз газ. Учта изомери маълум: нормал бутен-1 (α-бутилен) CҲ2=CҲ—CҲ2—CҲ3; нормал бутен-2 (β-бутилен, псевдобутилен) CҲ3CҲ=CҲCҲ3 ва изобутен (изобутилен) (CҲ3)2C=CҲ2. Нормал бутен-2 нинг транс ва сис шакллари мавжуд. Бутен алкенларнинг хоссаларини намоён қилади. Бутен сувда ёмон, кўпгина органик эритувчиларда яхши эрийди; саноатда нефтни қайта ишлаш маҳсулотларидан ҳамда бутил спиртни катализатор иштирокида дегидратлаб олинади. Бутендан бутадиен, бутил каучук (оппанол), сурков мойлари, суюқ ёнилғи ва бошқа маҳсулотлар олинади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил