Butifos
Бутифос, ДЕФ — пахта майдонларини машина теримига тайёрлашда ғўза баргларини тўкиш учун қўлланган кучли дефолиант. Юқори трада қайнайдиган оч сариқ рангли суюқлик. Ёқимсиз ҳидли, сувда умуман эримайди. Мойли эритма ва 70% ли эмулсияланувчи консентрат ҳолида ишлатилади. Дефолиант ҳар қандай обҳаво шароитида ҳам юқори таъсир хусусиятига эга. Препарат кам дозаларда (1,4–3 кг/га) қўлланганига қарамай, жуда заҳарли. Ўрта Осиёнинг пахтачилик минтақасида 50—80-йилларда кенг қулланилган. 1981-йилдан Ўзбекистонда ва бошқа республикаларда атроф муҳитга кўрсатган зарарли оқибатлари учун Б.ни ғўза майдонларида дефолиант сифатида қўллаш ман этилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |